BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 30 Май, 2008 - Published 17:47 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
Амазон ўрмонларида номаълум қабила топилди
 
Амазон ўрмонларида топилган янги қабила вакиллари
Қабила аҳли бегоналарнинг пайдо бўлганидан ғазабга келганлар
Бразилия билан Перунинг чегарасидаги Амазон ўрмонларида шу пайтгача ташқи дунё билан мулоқотга киришмаган Жанубий Америкадаги номаълум қабилалардан бири топилган.

Бразилия ҳукуматидан билдиришларича, шундай қабила мавжудлигини исботлаш ҳамда улар яшайдиган ерни ҳимоялашда кўмаклашиш
мақсадида тасвирга туширишган.

Учоқдан олинган суратларда қизил рангли, ёй ва найзаларини силкитаётган қабила аъзолари акс этган.

Бразилия билан Перу туташган ҳудудларда ҳали инсоният билан мулоқотга киришмаган 50 дан зиёд қабилалар истиқомат қилади, деб кўрилади.

Бутун дунёдаги бундай қабилалар сони 100 тачани ташкил этади.

Survival International деб номланган ташкилот жаҳондаги ана шундай қабилаларни муҳофаза қилиш мақсадида ташкил этилган, ташкилот раҳбари Стефен Коррининг айтишича, агар ҳимоя қилинмаса, бундай қабилалар яқин орада йўқ бўлиб кетиш хавфи мавжуд.

Survival International гуруҳидан билдиришларича, тасвирга олинган қабила аъзолари сони ортиб бораётганига қарамасдан, бошқа қабилалар ёғоч учун ноқонуний кесилаётган ўрмонлар ҳудудида яшашади.

Суратлар Бразилиянинг Акре деб номланадиган Амазон ўрмонларининг энг чекка ҳудудларидан бирида олинган.

Тасвирга тушириш учун учоқ қабила устидан бир неча марта парвоз қилган.

Суратда атрофи қалин жунгли ўрмони билан ўраб олинган хашак чайлалар, фотокамерага қараб ўзларининг ёй ва найзаларини ўқталаётган қабила вакиллари акс этган.

"Биз уларнинг шу ерда эканлигини кўрсатиш учун, уларнинг мавжудлигини намойиш этиш мақсадида уйлари устидан парвоз қилдик", деб айтган Бразилия ҳукуматидаги ҳиндулар масалаларига масъул Хосе Карлос дос Реис Мейреллес.

"Бу жуда муҳим, чунки айримлар уларнинг мавжудлигига шубҳа билан қарайди", дейди мулозим.

Бундай қабилалар вакилларининг бошқа инсонлар билан мулоқотга киришиши улар учун ҳалокатли бўлиши мумкин.

Чунки уларнинг иммунитети оддий одамлар иммунитети ўрганган хасталикларга чидаш беролмайди.

Якканишин қабилалар вакиллари оддий сувчечак ёки оддий шамоллашдан ҳам нобуд бўлишлари мумкин.








 
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy