Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 12 Июн, 2007 - Published 17:12 GMT
 
Дўстингизга йўлланг Принт - босма кўриниши
Гулбаҳор Тўраева озод этилди
 
Гулбаҳор Тўраевага нисбатан конституцион тизимга тажовуз дохил бир қатор айбловлар илгари сурилганди.

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, инсон ҳуқуқлари фаоли Гулбаҳор Тўраева шартли равишда озод қилинган.

Андижон вилоят маҳкамаси Гулбаҳор Тўраеванинг аппеляцион аризасини кўриб чиқиб, дастлаб белгиланган олти йиллик қамоқ жазосини уч йиллик шартли жазога ўзгартирган.

Гулбаҳор Тўраева шу заҳотиёқ маҳакама залидан озодликка чиқарилган.

40 ёшли Гулбаҳор Тўраева шу йил январь ойида ирғиз-ўзбек чегарасида ноқонунуий адабиётларни олиб ўтишда айблар билан ҳибсга олинганди.

Гулбаҳор Тўраева икки йил илгари Андижон ҳодисаларидан сўнг ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар тўғрисида хориж оммавий ахборот воситаларига берган интервьюлари билан танилганди.

Оврўпо Иттифоқи май ойида Ўзбекистонга нисбатан жазо чорларини узайтириш масаласини кўриб чиққан вақти Гулбаҳор Тўраевани озод этишга чақирганди.

 
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy