Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 18 Май, 2007 - Published 19:32 GMT
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
ВВС Гаштакда Нодир Шамс блоги
 

Андижон воқеалари ортидан Қирғизистонга қочиб ўтган 500 чоғли қочқинларнинг қай тариқа учинчи мамлакатларга кўчирилгани ҳақида ахборот воситаларида етарлича ёритилган. Бундан кам бўлмаган хатар туфайли турли вақт оралиғида юртни ташлаб
чиққан қочқинларнинг бошқа
яна бир оқими Ғарб
мамлакатларидан бошпана олган.


Шундай қилиб, Оврўпо тупроғига қадам қўйиб, дастлабки таассуротлар гирдобида қоларканмиз, ўзимизни чиндан ҳам бошқа бир сайёрага келиб қолган каби сезамиз. Бегона тил, бегона маданият...


“Оврўполиклар чинакам бахт нима эканини тушунишмайди. Бахт - тирикчилик йўлида тирсак ва муштлар ёрдамида машаққатли кураш натижаси эканини улар англай олишмайди”, - дейди муҳожирлик кўйлагини биздан
кўпроқ йиртиб улгурган танишим.


Муҳожирларни янги жамиятга интеграция қилиш, нидерланд тилига ўргатиш дастури Нидерландия ҳукумати муҳожирларга оид сиёсатининг асоси ҳисобланади. Шу дастурга кўра бизларни ҳам мактабларга
жалб қилишди. Шу тариқа тил
ўрганиш учун “отни ҳам, молни
ҳам” сотишга тўғри келмади.


Иккинчи жаҳон урушидан сўнг қарийб барча мустамлакалар мустақилликни қўлга киритгач, бу мамлакатлар имкониятларидан фойдаланиш йўққа чиқди. Энди ҳолландлар, таъбир жоиз бўлса, барча диққат-эътиборини ўз юртини ўзлаштиришга йўналтира бошлашди.


Бу ернинг миршабхонасига тушмабсиз, ҳали бу... мамлакатга келмабсиз!” - Оврўподаги ҳаётининг дастлабки кунларида миршаблар қўлига тушиб улгурган ҳамюртимизнинг оғзидан таноби қочиб айтган
сўзларидан.


“Дада, бу ерда яна қанча яшаймиз? Тезроқ Ўзбекистонга кетгим келяпти. Голландияда қуёшам чиқмейкан, ўртоқларимам йўқ… Бундан а-зэ-сэ (AZC--қочқинлар маркази) ҳам яхшироқ эди,” - ерга урсанг
осмонга сапчийдиган ўғлимнинг
куйиниб айтганларидан.


"Ҳолландларнинг бағрикенглигига тасаннолар айтса бўлади. Қаранг, бизнинг тушимизга ҳам кирмаган аллақайси мамлакатлардан ҳар йили минглаб қочқинлару муҳожирларни қабул қилиб олишяпти.” - миннатдорлик
туйғулари жўш урган бир
юртдошимнинг сўзларидан.


“Собиқ “Союз”дан келган муҳожирларнинг, яъни сен билан бизнинг бошқалардан фарқимиз нимада эканини биласанми? Бошқалар ўз юртини тарк қилиб чиққан бўлса ҳам аслида аввалги маромда яшашда давом этишяпти.
Биз эса бу ерларда энди
яшашни бошламоқчимиз”
- бокулик танишимнинг сўзларидан.


Мен - Ўзбекистонданман. Бундан беш юз йил аввал менинг ҳамшаҳрим Бобур Афғонистон ва Ҳиндистонга эгалик қилган. Бундан ташқари, сизлар Авиценна, Алгоритмус, Тамерлан деб атайдиганлар ҳам менинг
юртимдан чиққанлар.


Ҳолландлар ёки Нидерландия ҳақида сўз боргудек бўлса, кўпларнинг кўз ўнгида аввало турли рангларга бурканган лолазорлару тегирмонлар билан бирга, шубҳасиз бутун мамлакат бўйлаб бунёд қилинган саноқсиз тўғонлар
гавдаланади.


Статистика маълумотларига кўра, аҳоли сони 16 миллиондан ошган Нидерландияда велосипедлар 20 миллионга етиб қолган.
Велосипедлар “жон боши”нинг ўсиши йилига 15-20 фоизни ташкил қилмоқда.


Бугунги Нидерландия ҳақида сўз борса, бу мамлакатнинг лолазорлари-ю тегирмон ва тўғонлари каби анъанавий тимсолларидан ташқари, кўплар айни жамиятнинг биз кўникмаган даражада фавқулодда эркинлиги ва
мухолиф ғояларнинг, эҳтимолки,
бир-бирига зид маданиятларнинг
ажабтовур тарзда баҳамжиҳат
ривожланаётганини таъкидлайди.

 
 
ВВС Гаштак ББС Гаштакда
Бунёд Бек блоги билан танишиш учун бу ерга босинг
 
 
Интернетдан фодаланаётган одам ВВС Гаштак
Беозор суҳбатлар ва ё интернетдан 'истиҳола'
 
 
Комсомол кўкрак нишони ВВС Гаштакда
Chingiz Boy блогига кириш учун бу ерга босинг
 
 
Ленин сурати ВВС Гаштак
Хотира ва ё бахтиёру ўзгармас тушлар ҳақида(2-қисм)
 
 
СССР рамзи ВВС Гаштак
Хотира ва ё бахтиёру ўзгармас тушлар ҳақида(1-қисм)
 
 
Ота-бола Бушлар ВВС Гаштак
Деҳқоннинг боласи деҳқон, президентники-чи?..
 
 
BBC Gashtak ВВС Гаштак
Подшоҳ кимнинг сояси дедингиз?Лаббай?..
 
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг   Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy