BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 01 Март, 2006 - Published 13:59 GMT
 
Дўстингизга йўлланг Принт - босма кўриниши
Нодира Ҳидоятова устидан ҳукм ўқилди
 
Нодира Ҳидоятова
Нодира Ҳидоятова мухолифатдаги фаолияти учун таъқиб қилинаяпти, деб ишонилади
"Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси раҳбарларидан бири Нодира Ҳидоятова 10 йил қамоқ жазосига ҳукм этилган. У солиқ тўлашдан бош тортиш ва ноқонуний пул ўзлаштиришда айбдор деб топилган.

Тошкент шаҳар маҳкамаси мухолифатдаги "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси мувофиқлаштирувчиси Нодира Ҳидоятовани ўн йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарган.

Ҳукмга кўра, у иқтисодий жиноятларни содир этган, аммо мухолифат гуруҳи маҳкама ортида сиёсий сабаблар турганини иддао қилади.

Икки фарзанднинг онаси Нодира Ҳидоятова раҳбарларидан бўлган "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси Андижон воқеаларидан сўнг ҳукуматни зўр бериб сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни бошлашга чақириб келган.

Коалиция раҳбари Санжар Умаров ҳам иқтисодий жиноятларда айбланиб, маҳкамага тортилган ва прокурор унга ўн саккиз йиллик қамоқ жазоси берилишини сўраган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси мухолифатдаги "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси раҳбарларини бир уюшган жиноий гуруҳ аъзолари, деб ҳисоблайди.

Москвадан қайтаётган Нодира Ҳидоятова ўтган йилнинг 19 декабр тунида Тошкент аэропортида ҳибсга олинганди.

Яқин кунларда "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси раҳбари Санжар Умаров устидан кечаётган маҳкаманинг ҳам якунланиши кутилмоқда.

 
 
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy