BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 01 Март, 2006 - Published 19:43 GMT
 
Дўстингизга йўлланг Принт - босма кўриниши
Нигора Ҳидоятова билан суҳбат
 
Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси рамзи
Коалиция ҳукуматни иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларга даъват этган
Тошкент шаҳар маҳкамаси ҳаками Зокир Исаев, Нодира Ҳидоятованинг айби тўла исботланди, деб айтган. Ҳидоятова 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилиши билан бирга давлатга келтирилган зиён, деб айтилаётган 230 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган. Нодиранинг опаси, мухолифатдаги "Озод деҳқонлар" партияси котибаси
Нигора Ҳидоятова якунланган
маҳкама борасида Би-би-сига
интервью берган.
 Бу бошқаларни ҳам қўрқитиб қўйиш учун ўтказилган бир маҳкама
 
Нигора Ҳидоятова

Нигора Ҳидоятова: - Биз бу ҳукмни кутган эдик, шундай бўлишини билардик. Бундан кам жазо беришларига умид ҳам қилмагандик. Чунки бу қасддан, шафқатсизларча қилинаётган бир ҳаракатдир. Бу бошқаларни ҳам қўрқитиб қўйиш учун ўтказилган бир маҳкама, деб ҳисоблайман мен. Ўтган йил Олий судда "Акромийлар" деб аталган гуруҳ устидан ўтган томоша маҳкамаси ёдингизда бўлса керак. Нодиранинг устидан ўтказилган маҳкама ҳам ана шундай маҳкама, фақат судланган одам бошқа бўлди, холос.

Би-би-си: - Нодира Ҳидоятованинг қамоққа ташланиши сизлар мансуб бўлган "Серқуёш Ўзбекистоним" коалициясининг бундан кейинги фаолиятига қандай таъсир кўрсатади, деб ўйлайсиз?

Нигора Ҳидоятова: - Ҳеч қандай таъсир қилмайди. Бизнинг бундан руҳимиз тушгани йўқ. Биз учун кураш ҳали олдинда. Бизнинг тарафдорларимиз жуда кўп, аъзоларимиз сони кўпайиб бормоқда. Қайтага маҳкама жараёни сабаб бизнинг жамоатчилик орасидаги нуфузимиз ошди. Одамлар, маҳкама жараёнини яқиндан кузатишди. Талабалар суд жараёни ҳақидаги интернет хабарларини ўқиб боришаётганини биз биламиз. Шу маънода мен маҳкама жараёнидан қониқдим, гарчи биз ўтган бир йил мобайнида жуда кўп қурбон берган бўлсак-да. Сиз биласиз, менинг турмуш ўртоғимни ўлдиришди, мана энди синглимни ҳам қамоққа ташлашмоқда. Аммо шунга қарамасдан, биз бу азобларга тайёрмиз ва курашни давом эттирамиз.

Би-би-си: - Яъни сиз коалициянгизнинг икки кўзга кўринган аъзолари -Санжар Умаров ва Нодира Ҳидоятоваларнинг маҳкум этилишидан сўнг ҳам Ўзбекистонда сиёсий фаолиятни давом эттириш мумкин, деб ишонасиз, шундайми?

 Ўзбекистонда юзага келган вазиятдан чиқишнинг ягона йўли, бу - ҳукуматга ташқаридан босим ўтказиш ва Ўзбекистон ичкарисида жамиятнинг ўзгаришлар ғояси атрофида бирлашишидир
 
Нигора Ҳидоятова

Нигора Ҳидоятова: - Биз янада қатъийроқ ва каттароқ куч билан ҳаракат бошлаймиз. Бизни қўллаб-қувватлаётган ишбилармонларнинг кўпчилиги ҳозир яширинча фаолият йўлига ўтишди. Улар бизни ҳар томонлама дастаклаб туришибди. Улар вазиятни ўзгартиришни исташади. Хабарингиз бўлса, шу кунларда Фарғона водийсида куч тизимлари тадбиркорларга қарши яна таъқибларни кучайтиришган. Ҳукуматнинг машҳур 154-қарорига мувофиқ яна тадбиркорларнинг мол-мулклари тортиб олиниб, мусодара қилинмоқда. Қолаверса, бу маҳкама жараёнларидан фақат биз жабр чекаётганимиз йўқ. Масалан, мен икки ҳимоячи билан гаплашдим. Ҳаётида Санжар Умаровни кўрмаган, номини ҳам эшитмаган одамлар - автобаза раҳбарларини ҳам Санжар Умаров билан битта жиноий гуруҳ сифатида кўришаяпти экан. Ҳозирда Тошкентнинг Ц-5 мавзеъида террорзимга қарши кураш бўйича йирик штаб ташкил этилган ва бу штаб аъзолари Санжар Умаровнинг қўл телефонидан топилган рақамлар бўйича одамларни бирма-бир суроққа чақириб, тергов қилишмоқда.

Би-би-си: - Сизлар бошқа мухолифат гуруҳларидан фарқли ўлароқ, бир йил мобайнида ҳукуматни мулоқотга чақириб келдингиз, ҳукумат эса бунга сизнинг фаолларингизни қамоққа ташлаш билан жавоб қайтарди. Ҳозирда ҳам ҳукумат билан мулоқотнинг имкони бор, деб ўйлайсизми?

Нигора Ҳидоятова: - Ҳукумат ўзининг мулоқотга қодир эмаслигини намойиш этди ва ҳозирда мулоқот уринишларининг ҳаммаси пучга чиқди. Бизнинг-ча, Ўзбекистонда юзага келган вазиятдан чиқишнинг ягона йўли, бу - ҳукуматга ташқаридан босим ўтказиш ва Ўзбекистон ичкарисида жамиятнинг ўзгаришлар ғояси атрофида бирлашишидир. Ҳозирда жамият, ниҳоят уйғона бошлади ва бизнинг бу уйғонишдан умидларимиз катта.

 
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy