BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 24 Феврал, 2006 - Published 15:53 GMT
 
Дўстингизга йўлланг Принт - босма кўриниши
Санжар Умаровга 18 йиллик қамоқ жазоси сўралди
 
Нодира Ҳидоятова ва Санжар Умаров
Давлат айбловчиси Умаров жиноятлари исботланган, деб ҳисоблайди
Тошкентда "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси раҳбари Санжар Умаров устидан ўтаётган маҳкамада давлат айбловчиси унга 18 йил қамоқ жазоси берилишини сўраган.

Прокурор Геннадий Давлетов дастлабки тергов ҳамда маҳкама терговлари мобайнида Санжар Умаровга қўйилган айбловлар ўз исботини топди, деб айтган.

Прокурор Санжар Умаров ҳамда унинг жиноий шериклари деб кўрилаётган шахсларга турли йиллик қамоқ жазолари белгилаш ва айни пайтда Ўзбекистон Президентининг декабр ойида эълон қилган авфи амал қилаётганини инобатга олиб айбланувчиларга амнистия қўллаб жазо муддатларининг тўртдан бирини қисқартиришни сўраган.

Мухолифатдаги "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси раиси Санжар Умаров ўтган йили октябрида Ўзбекистон парламентига мамлакатда ислоҳотлар ўтказишни муҳокама этишга чақириб ёзган мурожаатидан сўнг ҳибсга олинган, унга Ўзбекистон Жиноят кодексининг жиноий йўл билан топилган маблағларни легаллаштириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, йирик миқдордаги маблағни ўзлаштириш, пора бериш каби саккиз банди бўйича айб қўйилган.

Санжар Умаров ўзига қўйилган айбловларни тан олмаган.

"Серқуёш Ўзбекистоним" коалициясининг мувофиқлаштирувчиси Нодира Ҳидоятова устидан ўтаётган маҳкамада ҳам давлат қораловчиси уни 12 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраган.

Санжар Умаров ҳам, Нодира Ҳидоятова ҳам иқтисодий айбловларда айбланишмоқда, бироқ мухолифатчилар тарафдорлари уларнинг сиёсий фаолияти туфайли ҳукумат томонидан таъқиб қилинаётганини айтишади.

Коалиция раҳбарлари устидан кейинги ҳафтада ҳукм ўқилиши кутилмоқда.

 
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy