BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 06 Феврал, 2006 - Published 18:22 GMT
 
Дўстингизга йўлланг Принт - босма кўриниши
Санжар Умаров айбловларни рад этаётир
 
Санжар Умаров
Санжар Умаров "порахўр" шериклари қаердалигини сўраган
"Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси раҳбари Санжар Умаров ва унинг шериклари деб кўрилаётган тўрт киши устидан ўтаётган маҳкамада гувоҳлар сўроқ қилинган. Гувоҳлардан икки нафари Санжар Умаров ўзларига пора бергани ҳақида кўрсатма берган, уч гувоҳ эса Умаровни умуман танимаслигини айтган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар маҳкамасида ўтаётган суднинг очиқ экани эълон қилинган, бироқ жараён ўтказилаётган хона кичиклиги боис маҳкамани кузатиш учун келган хорижий дипломатлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари вакиллари ва журналистларнинг ҳаммаси ҳам суд залига кира олмаганлар.

Ўзининг октябр ойида номаълум кишилар томонидан автомобилга мажбурлаб киритилгани, ноқонуний ҳибсга олинганини айтган Санжар Умаров ноябр ойи бошигача бўлган воқеалардан ҳеч нарсани эслолмайман, деган.

Соғлиги ёмонлашгани ҳақида қамоқхона маъмурларига бир неча маротаба мурожаат қилганига қарамасдан ўзига тиббий ёрдам кўрсатилмаганини билдирган у.

Санжар Умаров ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини уюштирилган, деб атаган ва ҳужжатлар қалбакилаштирилган, деб айтган.

Ўзига қўйилган айбловларни инкор этаркан, "мен пора берган ёки кимлардандир пора олган бўлсам, нега улар мен билан бирга бу қафаснинг ичида эмаслар?",- дея савол берган Санжар Умаров.

"Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси раҳбари Санжар Умаров йирик миқдордаги маблағни ўзлаштириш, пора бериш сингари иқтисодий бандларда айбланиб ҳибсга олинганди.

"Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси мамлакатда иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиб чиққан, унинг раҳбарлари Ўзбекистон расмийларини Андижондаги намойишни бостиришда айблагандилар.

Коалиция мувофиқлаштирувчиси Нодира Ҳидоятова устидан ҳам маҳкама жараёни кетаётир, у ҳам иқтисодий жиноятларда айбланмоқда.

"Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси фаоллари, Нодира Ҳидоятова ҳамда Санжар Умаров ҳибсга олинишининг асл сабаби мухолифатнинг сиёсий фаолиятини тўхтатиш, деб биладилар.

 
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy