|
Маҳкамалар силсиласи | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бироқ "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси фаоллари Санжар Умаров сиёсий фаолияти учун ҳибсга олинган, деб ишонадилар. У ўтган йили октябрида Ўзбекистон парламентига мурожаатнома юборганидан сўнг ҳибсга олинган эди. Уч ой мобайнида ҳимоячисининг Умаров билан фақат бир марта кўришиш имкони бўлган, шунда ҳам ҳимоячи Санжар Умаровни қамоқхонада яланғоч кўргани ва маҳбус мулоқот қила олмайдиган аҳволда бўлганини айтган. 2005 йил апрелида ташкил этилган "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш мазмунидаги мурожаатлар билан чиққан, коалиция раҳбари Санжар Умаров Андижон воқеаларидан кейин кўпчиликка танилганди. "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси мувофиқлаштирувчиси Нодира Ҳидоятова ҳам Санжар Умаров ҳибсга олинганидан кейин Россия жамоатчилиги диққатини Ўзбекистондаги вазиятга қаратиш мақсадида Москвага бориб қайтганидан кейин ҳибсга олинган эди. Ўта ҳафта Тошкентда Нодира Ҳидоятова устидан маҳкама бошланган, у ўзининг айбсиз экани ва шунинг учун ҳам ўзини ўзи ҳимоя қила олишини айтиб ҳимоячи хизматидан воз кечган. Нодира Ҳидоятовага ҳам яқинлари билан кўришишга изн берилмаган. Санжар Умаров устидан кечаётган маҳкамада янги тайинланган ҳимоячиларнинг жиноят иши билан танишишлари зарурлигидан 3 февралгача танаффус эълон қилинган. Мўътабар Тожибоевага ўн етти айблов
Маҳкамани Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туман судида ўтказишга қарор қилинган, инсон ҳуқуқлари фаолларига ушбу жараённи кузатишга рухсат берилмаган. Мўътабар Тожибоевага туҳмат, ҳақорат қилиш, фирибгарлик, таъмагирлик ва йирик миқдордаги маблағни ўзлаштириш каби жами ўн етти банд бўйича айб қўйилган. Унга қўйилган асосий айблов "Ўтюраклар клуби" деб номланган нодавлат ташкилотининг молиявий фаолияти юзасидан бўлган. Ўзбекистондаги маҳаллий кузатувчилар, Мўътабар Тожибоеванинг ҳибсга олинишига унинг мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатидаги фаолияти сабаб бўлганини айтадилар. У 2005 йил октябрида Дублиндаги инсон ҳуқуқлари мавзусига бағишланган халқаро конференцияга жўнашидан олдин ҳибсга олинган эди. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||