BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
 
Сўнгги янгиланиш: 20 Декабр, 2005 - Published 13:00 GMT
 
Дўстингизга йўлланг Принт - босма кўриниши
Мухолифат фаолига иқтисодий айблов
 
Санжар Умаров ва Нодира Ҳидоятова
Бугун Нодира Ҳидоятова ҳам, Санжар Умаров ҳам ҳибсда
Ўзбекистон Бош прокуратураси мухолифатдаги "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси раҳбарларини бир уюшган жиноий гуруҳ аъзолари, деб ҳисоблайди. Нодира Ҳидоятова беш турдаги иқтисодий жиноят содир этишда гумон этилиб ҳибсга олинганини тасдиқлаган прокурорлар.

Москвадан қайтаётган Нодира Ҳидоятова 19 декабр тунида Тошкент аэропортида ҳибсга олинганди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси мухолифат фаоли устидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилган. Бош прокуратурага кўра, Нодира Ҳидоятова Санжар Умаров билан уюшган жиноий гуруҳ тузганлар, хориждаги сохта ширкатлар ҳисобига йирик миқдордаги маблағ ўтказиб, ноқонуний даромад топганлар, солиқ тўлашдан бўйин товлаганлар.

Октябр ойида "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси раҳбари Санжар Умаров йирик миқдордаги маблағни ўзлаштиришда айбланиб ҳибсга олинганди.

Шу йил апрелида ташкил этилган "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси мамлакатда иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиб келади, ҳибсга олинишидан илгари Санжар Умаров Ўзбекистон парламентига мурожаат билан чиққанди.

Нодира Ҳидоятова бир ойча илгари Москвага борган, бундан кўзлаган мақсади - "Россия жамоатчилиги эътиборини Ўзбекистондаги вазиятга қаратиш" эканини айтганди.

"Серқуёш Ўзбекистоним" коалициясига кирган "Озод деҳқонлар" партияси бош котибаси Нигора Ҳидоятова, коалиция раҳбарлари ҳибсга олинишининг асл сабабини мухолифатнинг сиёсий фаолиятини тўхтатиш, деб билади.

 
 
Сўнгги янгиликлар
 
 
Дўстингизга йўлланг Принт - босма кўриниши
 
 
 
BBC Copyright Logo ^^ Юқорига қайтиш
 
  Bosh Sahifa | Ob –havo | Dasturlar | To’lqinlar
 
  BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
 
  Biz haqimizda | Aloqa | privacy