Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Довудхон Назаров: оиламизга нисбатан таъқиб ҳамон тўхтамаган

8 Август 2014 Сўнгги янгиланиш: 14:20 GMT 19:20 UZT

Швецияда 2012 йилда ҳаётига суиқасд қилинган таниқли ўзбекистонлик имом Обидхон қори Назаров ўғли Довудхоннинг айтишича, ўзларининг оиласига нисбатан таъқиб ҳамон давом этаяпти.

Обидхон қори Назаров 2012 йил 22 февралида Швециянинг Стромсунд шаҳарчасида ўз уйининг остонасида номаълум шахс томонидан отиб кетилган.

Суиқасддан сўнг у чуқур кома ҳолатига тушган.

Би-би-си билан суҳбатда Довудхон Назаров отасининг аҳволи бир қадар яхшилангани ва суиқасд юзасидан олиб борилаётган тергов жараёнининг бориши ҳақида айтиб берди.

Довудхон Назаров сўзларига кўра, ҳозирга келиб ўзбекистонлик таниқли имом оиласига таҳдид "аввалгидан кучайган бўлса кучайган, камаймаган".

Шу сабаб Обидхон қори Назаров оиласи аъзолари Швеция давлати ҳимоясига олинган.

Имомга суиқасдни уюштирган шахс қўлга олинмаган.

Таниқли имом 2006 йилдан бери Швецияда яшаб келаётганди.

Ўзбекистон ҳукуматининг энг таниқли танқидчиларидан бири бўлган имомга расмий Стокгольм сиёсий бошпана берган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02