BBC navigation

Фотолавҳа: Наҳанг Барса қандай қилиб ашаддий рақиби 'Реал'га ютқазди?

Сўнгги янгиланиш 17 апрел 2014 - 12:41 GMT

Томоша қилинг:

  • Ўз тарихида 19-бор Испания Кубогини қўлга киритган "Реал" сардорининг қувончи ичига сиғмайди. Яъни чоршанба куни қайд этилган 1:2 ҳисоби ортидан, бу йилги Испания Кубоги Мадриднинг "Реал"ига насиб этди.
  • Шунча номдор Мессию Иньесталари билан "Барселона" ҳеч нарса қила олмади. Мессининг ўз жамоаси мағлубиятига қанчалар ишонмаётганлигини шундоққина юз ифодаси ҳам айтиб тургандек.
  • Мадрид жамоаси эса, юлдузи Криштиану Рональдусиз бу каби ютуққа эришди. Дунёнинг энг қиммат ўйинчиси Гарет Бейл финал учрашуви қаҳрамонига айланди.
  • Бу йилги Испания Кубогининг финал учрашуви нейтрал майдонда, яъни Валенсияда бўлиб ўтди. Ўйинлар қаймоғи, деб баҳо берилган учрашувда Барса ҳам бўш келмасликка ҳаракат қилди.
  • Тўпни кўпроқ ўз назоратида ушлаб туриш ва шунинг баробарида Месси бўладими ва ё Неймар ўз рақиблари дарвозаси қаршисида қатор қалтис вазиятлар пайдо қилишнинг ҳам уддасидан чиқишди.
  • Аммо Рональдусиз ҳам юлдузларга тўлиб-тошган "Реал"нинг ўйини анчайин ҳужумкорроқ бўлди.
  • Ҳамма финал учрашуви асосий вақти 1:1 дуранг ҳисоби билан тугайди, деб турганда, Уэльс футболи юлдузи сўнгги нуқтани қўйди ва рақибларига ортиқча имконият ҳам, вақт ҳам қолдирмади.
  • Учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолган пайтда "Реал" томонидан киритилган иккинчи тўп наҳанг Барсани лолу ҳайрон қолдиргани тайин эди.
  • Испания Кубогини ўзларининг азалий ашаддий рақибларидан "юлиб" олган "Реал" футболчиларининг қувончи кўкка сиғмасди.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.