Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Оллоҳнинг ошиқлари: Ўзбек сўфийлар

17 مارس/ آذار 2014 Сўнгги янгиланиш: 11:36 GMT 16:36 UZT

"Ё Оллоҳ, ё Оллоҳ..." Чоғроқ хонада давра қурган юз чоғли киши тинимсиз бу қалимани қайтаради. Уларнинг кўзлари юмуқ, қўллари кўксида ва ҳар сафар Оллоҳ номини айтганда, таъзим қилишади.

Шимолий Афғонистоннинг Балх вилоятидаги кичиккина хонақода йиғилган мусулмонлар Тасаввуфнинг аксар Нақшбандия ва Қодирия оқимлари вакиллари.

Афғонистонда радикал Ислом ёйилиши ва кейинроқ Толибоннинг қудратга келиши ортидан сўфийлар ҳам тазйиққа учраганди.

Бесавод одамлар сўфийларни илоҳий куч-қудратга эга, деб билишади. Ўқимишли инсонлар эса улар "Оллоҳнинг ошиқлари" деб атайдилар.

Бу сўфий оқимлари илдизлари кўпинча ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида.

17-18 асрларгача ҳозирги Ўзбекистонда ҳам сўфийлик гуркираган ва туркий оламдаги буюк алломалар, Аҳмад Яссавий ва Алишер Навоийдан тортиб, кейинчалик Бобораҳим Машраб, Сўфий Оллоёр, Нодирабегим, Увайсий каби сўий шеъриятида буюк из қолдирган ўзбекзабон шоирлар етишиб чиққан.

Аммо Совет даврида тасаввуф тақиқлангани боис, бугунгча Ўзбекистон сўфий мактаблари тўлиқ ўзининг тарихий шукуҳини тиклолганича йўқ.

Шимолий Афғонистон ўзбеклари эса энди-энди махфий ва унутилаёзган тариқатларни қайта жонлантиришмоқда.

Кўпчиликнинг ўйлашича, ўз даврида Исломий илм-фан, адабиёт, мусиқа ва санъат тарққий этишига катта ҳисса қўшган тасаввуф Афғонистонни ҳам мўътадил Ислом ва ривожланиш йўлига олиб чиқиши мумкин.

Лекин сўфийлар коррупцияга ботган ҳукуматлар билан ишламаслигини, Толибон каби радикал оқимлар билан ҳамкор бўлмасликларини айтишади.

"Ҳукумат порахўрликка ботган" - дейишади ўз қарорларини изоҳлаб сўфийлар - "Толибон эса жуда радикал. Оллоҳ ҳам, пайғамбаримиз ҳам мўътадил бўлишни буюришган".

Би--би-си Жаҳон Хизматининг Инглиз тилидаги диний дастурлари учун махсус лавҳалар тайёрлаган Рустам Қобил бугунги лавҳада шимолий Афғонистон ўзбекларидаги сўфийликни тадқиқ этади.