BBC navigation

Сочи 2014: Марказий Осиё ҳисобида биринчи медал

Сўнгги янгиланиш 15 феврал 2014 - 14:38 GMT

Томоша қилинг:

  • XXII Қишки Олимпиада Ўйинларининг биринчи ва бронза медалини олган Марказий Осиё вакили қозоғистонлик Денис Тен бўлди.
  • Сўнгги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлган Денис қисқа дастурни анчайин паст натижа билан якунлаганига қарамай, ҳал қилувчи эркин дастур баҳсларида яна ўз маҳоратини намойиш этиб, қатор номдор рақибларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
  • Ўйинларнинг муз устида фигурали учиш бўйича эркаклар орасидаги баҳсларда Ўзбекистонни намоён этган ягона фигурист - Миша Ге эса, якуний беллашувларда 24 рақиби орасидан 17-ўринни эгаллади.
  • Айни ўринда шуни ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш керакки, Мишанинг чиқиши кўплаб халқаро мутахассисларнинг илиқ баҳоларига сабаб бўлди. Қанчалик ўйноқи, жонли ва томошабинларнинг кўнгилларини забт этишга қодир экани алоҳида эътироф этилди.
  • Бироқ, шунда ҳам, муз устида фигурали учиш бўйича эркаклар орасидаги баҳсларнинг олтин медали манаман деган канада, америка, испания ва франциялик рақибларини ортда қолдирган Осиё қитъаси вакили - Юзуру Ханюга насиб этди.
  • Сўнггига қадар Сочи Қишки Олимпиада Ўйинларининг олтин медалига даъвогар сифатида кўрилган канадалик номдор Патрик Чан эса, кумуш медали билан кифояланишга мажбур бўлди.
  • Сочининг "Айсберг" муз саройида бўлиб ўтган якуний беллашувларда бир эмас, уч фигуристи совринли ўринлар учун кураш олиб боришаркан, уларни қўллаб-қувватлаб турган япониялик ишқибозлар ҳам анчагина эди.
  • Шундай қилиб, кеча жума куни Юзуру Ханю ҳам Сочидек жойга Япониядан келган ўнлаб мухлисларининг умид ва ишончларини оқлади. Ҳамда, ўз навбатида, Ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритган биринчи япониялик фигурист ҳам бўлди. Келаси кунларда эса, аёллар ва жуфтлар ўз курашларини бошлашади.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.