Мадинаи Мунавварага зиёрат суратларда

6 Ноябр 2013 Сўнгги янгиланиш: 13:28 GMT 18:28 UZT

Мадинаи Мунавварага зиёрат суратларда
Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага йӯл олган ҳожилар беш маҳал намозни Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) масжидларида - Масжиди Набавийда ӯқишга ҳаракат қилишади. (Суратларни Ўринбой Усмон олган)
Саксонни қоралаган тожикистонлик ҳожи намоз бошлангунга қадар Қуръони Каримни ӯқиш билан банд.
Хориждан ишлаш учун келган бу мусулмонлар эса намозлар оралиғида масжидни тозалашади.
Тожикистоннинг Исфара шаҳридан бӯлган бири тожик, иккинчиси қирғиз бу йигитлар Мадинада таҳсил олишади.
Масжиди Набавийнинг кундузи намозхонларни қуёш нуридан асровчи бу улкан соябонлари кеч кириши биланоқ чиройли гумбазларга айланади.
Мадинада бӯлган ҳожилар унга яқин ердаги Уҳуд тоғига боришади.
Уҳудда шаҳид бӯлган Амир Ҳамза ва бошқа саҳобалар ҳақида тинглаган дуога қӯл очишади.
Миллий байроқларини қӯлларидан қӯймайдиган туркманистонлик ҳожилар Уҳудга ҳам байроқларини кӯтариб келишган.
Уҳуд тоғи этагидаги саҳобалар тупроққа қӯйилган қабристон зиёратчилардан аримайди.
Масжиди Набавийда намоз ӯқиган ҳожилар Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) қабри зиёратига бораётиб, у кишининг хотираси учун алоҳида намоз ӯқишади.
Бевосита Равзада намоз ӯқиш учун навбат кутилади ва унинг ёнидаги назоратчилар тезроқ бошқа кишиларга жой бӯшатишни таъкидлаб туришади. Муҳаммад пайғамбар (с.а.в) “Уйим билан минбарим ӯртасида жаннат боғларидан бир боғ бор”, деганида айни Равзани назарда тутганлар. Шунинг учун, ҳожилар ва барча мусулмонлар Равзада икки ракат намоз ӯқишни афзал биладилар.
Айни пайтда Равза ва унинг атрофидаги меъморчилик дурдоналаридан ҳайратланган зиёратчи-намозхонлар сӯзсиз гӯзалликни суратга туширишга уринишади.
Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) қабри ёнидаги Ҳазрати Абубакр ва Ҳазрати Умар қабрларини ҳам зиёрат этган ҳожилар ва бошқа зиёратчилар Бақиъ қабристонини зиёрат этишади.
Бу қабристонда Ҳазрати Усмон, Ҳазрати Оиша, Ҳазрати Фотима ва юзлаб саҳобалар дафн этилган.
Бу қозоқ йигитининг ота-оналари Афғонистонда яшашган. Тақдир тақозоси билан Мадинага келиб қолган бу йигит она тилини унутган, лекин соф ӯзбек тилида гаплашади. У савдо қилаётган дӯконданг ҳожилар ва бошқа зиёратчилар кумуш узуклар, чиройли тасбеҳ ва бошқа эсдалик буюмлари сотиб олишади.
Озода, кӯркам Мадина кӯчалари ӯз таровати билан меҳмонлари кӯнглидан жой олади