Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тожикистон сайловлари: Ижтимоий тармоқлардан ким қўрқади?

1 Ноябр 2013 Сўнгги янгиланиш: 08:44 GMT 13:44 UZT

Чоршанба куни Тожикистонда Президентлик сайлови кечади. Аксарият Тожикистонликлар жорий Президент Имомали Раҳмон ғалаба қозонишига шубҳа қилмайдилар.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида каби Тожикистонда ҳам ҳеч қачон шаффоф ва адолатли сайловлар кечмаган.

Имомали Раҳмон билан «беллашаман» деб майдонга тушганларнинг ҳеч бири мухолифат номзоди эмас.

Аммо, бу гал ҳукумат мулозимлари бир қадар хавотирга тушишган, чунки етти йил аввал оммалашмаган ижтимоий тармоқлар бугун айниқса ёшлар орасида кенг ёйилмоқда.

Facebook, Одноклассники ва Мой Мир каби тармоқлар, матбуотдан фарқли шаклда “назоратсиз” қолмоқда.

Ижтимоий тармоқлар Тожикистондаги сиёсий жараёнларга таъсир эта биладими? Хайрулло Файз лавҳаси