Юклаш йўлларидан бирини танланг

Юқори сифат mp4 (12.6 Mb)
Стандарт сифат mp4 (2.6 Mb)

Тожиклар нега Хитойга юзланишмоқда?

8 Октябр 2013 Сўнгги янгиланиш: 11:45 GMT 16:45 UZT

Марказий Осиёда Хитойнинг иқтисодий етакчилиги кун сайин ошмоқда.

Айниқса, Тожикистон қудратли қўшниси киритадиган сармояга жуда эҳтиёжманд.

Ҳозир Тожикистондаги Хитойнинг иштироки ҳар шаҳарда, ҳар бозорда кўзга ташланади.

Эндиликда эса Хитой маданияти ҳам кириб келаётир.

Кўплаб ёш тожиклар эса ўз келажакларини таъминлаш ва яхши иш топиш мақсадида Хитой тилини ўрганишмоқда.