BBC navigation

Расмий Бишкек: "Маст" ўзбек дипломатлари қирғизни дўппослаган

Сўнгги янгиланиш 26 август 2013 - 14:58 GMT

Медиа плейер

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон элчихонасининг биринчи котиби ва унинг ҳамроҳлари Бишкек марказида қирғиз фуқаросига тан жароҳати етказганини даъво қилиб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотасини йўллаган.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон элчихонасининг биринчи котиби ва унинг ҳамроҳлари Бишкек марказида қирғиз фуқаросига тан жароҳати етказганини даъво қилиб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотасини йўллаган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кура, ўтган жума куни Бишкек марказида Ўзбекистон элчихонасига тегишли енгил машина бошқа бир автомашина билан тўқнашиб кетган ва бу ҳодисадан ғазабга келган ўзбек дипломатлари қирғиз ҳайдовчига тан жароҳати етказганлар.

"Вечерний Бишкек" газетасига кўра, Ўзбекистон элчиси Комил Рашидов ҳам дипломатик номерли машина ичида бўлган. Газета машинадан чиққан "маст дипломатлар" қирғиз ҳайдовчининг миллатини ҳақорат қилганлари ва дўппослаганларини даъво қилади.

Би-би-сининг Бишкекдаги мухбири ҳодиса тафсилотини билиш учун Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчихонаси билан бир неча бор боғланди, бироқ элчи йўқлигини айтган аёл ходимдан бошқа ҳеч ким билан гаплашишга муваффақ бўлмади.

Бишкекда юз берган ҳодиса ўзбек ва қирғиз дипломатлари ўртасидаги илк жанжал эмас.

Шу ой бошида ўзбек матбуотида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими Тошкентда тартибсизлик қилгани ҳакида хабарлар тарқалганди.

Тошкентдаги Қирғизистон элчихонасининг биринчи котиби Қанатбек Шаршенбек безорилик қилгани борасидаги хабарлар ортидан у текширув ишлари учун Бишкекка чақириб олинганди.

Унинг ортидан Қирғизистон элчихонасининг ҳайдовчиси Андижонга сафари чоғида йўл қоидаларини бузгани даъво қилинганди.

Бу хабарлар ортидан ортидан таҳлилчилар Ўзбекистон томонига Бишкекдан расмий жавоб қайтарилиши мумкинлигини таҳмин килишаётганди.

Суҳбатдошимиз ўзбекистонлик собиқ дипломат Тошпулат Йулдошев Қирғизистон ва Ўзбекистон орасидаги охирги дипломатик тангликни изоҳлади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.