Аудиони юкланг

Юқори сифат mp3 (9.3 Mb)

Гулнора Каримова билдирган фикрлар қандай таъсир кучига эга?

23 Август 2013 Сўнгги янгиланиш: 11:51 GMT 16:51 UZT

Гулноранинг меҳнат муҳожирлари ва тадбиркорлар ҳақидаги фикрлари Чирчиқда ёш журналистлар билан учрашуви чоғида янграган. (Сурат kun.uz веб саҳифасидан олинди)

Президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова пайшанба куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ёш журналистлар билан учрашувчи чоғида, Ўзбекистонда ҳалол йўл билан бизнес юритиш жуда қийинлигини айтган.

Ёш журналистларнинг "Келажак овози" медиа лагерида берган матбуот анжуманида Каримова хоним ҳукумат томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун қарорлар қабул қилинаётгани, аммо улар остида қабул қилинаётган қўшимча ҳужжатлар кўзда тутилган мақсадларни йўққа чиқараётганини билдирган.

Гулнора Каримова, шунингдек, хорижда ўзбек меҳнат муҳожирларини кўриш у учун "оғриқ"ли эканини айтган.

"Мен учун бу – оғриқ. Чунки [хорижда] қайсидир муассасадан чиқаётганингда, [ўз ватандошларингни] кўриб: "У бу ерда эмас, у ерда ишласа ҳам бўларди-ку", – деб ўйлайсан," - деб айтган Гулнора Каримова.

Чирчиқда ёш журналистлар билан бўлган учрашуви чоғида Гулнора Каримова билдирган фикрлар отаси Президент Ислом Каримов олиб бораётган сиёсатни савол остига олади.

Ҳукумат назоратидаги маҳаллий матбуот Ўзбекистонда тадбиркорлар учун давлат томонидан барча шарт-шароит муҳайё қилинганини таъкидлаб келади, меҳнат муҳожирларини эса Президент Каримов "дангасалар" деб атаганди.

Хўш, Гулнора Каримова билдирган фикрлар қандай таъсир кучига эга?

Би-би-си бу ва бошқа саволлар билан таҳлилчилар - Франциядан Камолиддин Раббимов ва Қўшма Штатлардан Суҳроб Исмоиловни давра суҳбатига тортди.

Суҳбатни Камолиддин Раббимов бошлаб берди.