Афғонистон Мустақилликка эришгани 94 йиллигини нишонлади

19 أغسطس/ آب 2013 Сўнгги янгиланиш: 16:39 GMT 21:39 UZT

Бугун Афғонистоннинг Бритониядан мустақилликка эришганининг 94 йиллик санасини нишонлаган. Ушбу маросимда афғон ҳукуматининг бир қанча юқори мартабали ҳукумат аъзолари ҳам иштирок этишган.
Бугун Афғонистон Британиядан мустақилликка эришгани 94 йиллик санасини нишонлаган. Кобулдаги маросимда Жумҳурраис Карзай етакчилигида афғон ҳукуматининг бир қанча юқори мартабали ҳукумат аъзолари ҳам иштирок этишган. Бироқ, мухбирларимизга кўра, зўравонликлар хавотирида бу йил Мустақиллик куни катта тантана қилинмаган. Мухбиримиз Ҳумоюн Ҳадиднинг хабар қилишича, байрам вилоятларида спортчилар иштирокидаги тадбирлар билан нишонланган.
Ҳирот шаҳридаги стадионда ўтган маросим давомида бир неча ёш спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этган
Томошаларни кўриш учун юзлаб одамлар келишга
Маросимда санъат аҳли ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этишган
Ҳиротдаги маросим хавфсизлик чоралари кучайтирилган вазиятда ўтган