BBC navigation

Девид Мойес 'Манчестер Юнайтед'га бошчилик қилади, Ўзбекистондан муносабат

Сўнгги янгиланиш 9 май 2013 - 16:08 GMT

Медиа плейер

Ҳозиргина олинган хабарлардан аён бўлишича, "Эвертон" жамоаси бош мураббийси 1 июлдан бошлаб сэр Алекс Фергюсоннинг ўрнини эгаллайди. 71 ёшли кекса мураббий кеча қарийб 27 йиллик мураббийлиги ортидан, ўз вазифасидан истеъфо беришини эълон қилганди.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Ҳозиргина олинган хабарлардан аён бўлишича, "Эвертон" жамоаси бош мураббийси 1 июлдан бошлаб сэр Алекс Фергюсоннинг ўрнини эгаллайди.

71 ёшли кекса мураббий кеча қарийб 27 йиллик мураббийлиги ортидан, ўз вазифасидан истеъфо беришини эълон қилганди.

Ўзбекистонлик таниқли мураббий, Ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимовнинг айтишича, бошқа ҳар қандай мураббий билан солиштирганда ҳам, Дэвид Мойес қизил иблислар учун энг муносиб номзод:

"Сэр Алекс Фергюсон ким ўрнини босиши мумкинлигини билса керак. Балким, ўзи таклиф қилган бўлиши мумкин. Нега деганда Дэвид Мойес жамоаси ўйинларини кўриб келаяпман, ҳар доим барқарор ўйин кўрсатиб келаяпти. Жамоада аҳиллик бор. Менимча, бундан бошқа муносиб номзод йўқ. Масалан, Моуриньо ёки бошқаларни оладиган бўлсак, улар аввал ўйинчиларни танлаб, қиммат пулга сотиб олиб, кейин жамоа қилишади", дейди Биродар Абдураимов.

71 ёшли сэр Алекс Фергюсон қарийб 27 йиллик мураббийлиги ортидан кеча шу мавсум охирида ўз вазифасидан истеъфо беришини эълон қилганди.

Қизил иблислар унинг мураббийлиги остида рекорд сондаги, яъни қирққа яқин совринни қўлга киритишган.

Сэр Алекс Фергюсон ҳали 2002 йилда истеъфога чиқиш ниятида эканини билдирган, аммо кейинчалик ўз фикридан қайтганди.

Клуб ўтган йили унинг ўрнига испаниялик таниқли мураббий Хосеп Гвардиолани кўзлаган, аммо у Олмониянинг "Бавария" жамоаси билан уч йилга шартнома имзолаганди.

Сэр Алекс Фергюсоннинг ўрнига Дэвид Мойесдан ташқари “Реал”(Мадрид) бош мураббийси Жозе Моуриньо ва ёки “Боруссия” (Дортмунд) бош мураббийси Юрген Клопп келиши ҳам тахмин этилганди.

50 ёшли Дэвид Мойес “Эвертон” клубига 2002 йилдан буён бош мураббийлик қилиб келаётганди.

Асли шотландиялик бўлган собиқ футболчи Дэвид Мойес 2003, 2005 ва 2009 йилларда Англия Футбол Мураббийлари уюшмаси томонидан “Йилнинг энг яхши мураббийи”, деб топилган.

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.