BBC navigation

'Ўзбек санъати учун масжид имомлигидан воз кечганман'

Сўнгги янгиланиш 9 январ 2013 - 10:07 GMT

Медиа плейер

Хонанда Тож Муҳамммад илк бора масжид имомлигидан воз кечиб, ўзбек миллий ашулаларини куйлашни бошлаганни айтган

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Тожмуҳаммад ва маҳаллий ўзбек санъаткорлари Шибирғонда янги ашула устида ишлашмоқда

Афғонистон ўзбекларининг устод хонандаларидан бири Тож Муҳаммад Би-би-си билан суҳбатда илгари масжидда имомлик қилганини, аммо йўқолиб кетаёзган ўзбек санъатини асраб қолиш учун имомликни ташлаб, хонанда бўлганини айтган.

Шу боисми, хонандани афғон ўзбеклари кўпинча Мулло Тож Муҳаммад, деб аташади.

Тож Муҳаммад ўзбек миллий ва мумтоз ашулаларини куйлаб, истеъдодли ёш ўзбек болаларига ҳам ўргатмоқда.

Аммо Ўзбекистондан узилиб қолишгани ва борди-келди ёмонлиги боис Афғонистондаги ўзбек ёшлари Тошкентдаги мусиқий билим юртларида таҳсил ололмаётганини айтади.

"Агар Генерал Дўстум каби катта шахслар шу истеъдоли болаларни Тошкентга жўнатиб, мусиқий билим юртларида ўқишларига ёрдам кўрсатишса, афғон ўзбеклари санъатини анфақат асраб қолиш, балки ривожлантириш йўлида кўп муваффақиятларга эришиш мумкин" - дейди хонанда.

бу ерга босинг Тож Муҳаммад ижросида "Айтинг" ашуласини тингланг

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.