BBC navigation

Ўзбекистон: "Фонд Форум" қудрат марказига айланмоқдами?

Сўнгги янгиланиш 28 ноябр 2012 - 14:57 GMT

Медиа плейер

Гулнора Каримова раҳбарлигидаги жамғармалар Ўзбекистоннинг давлат тизимларидан ҳам қудратлироқ бўлиб бормоқдами? Би-би-си айни савол билан Ўзбекистондан ҳуқуқ фаоли Дилором Исҳоқова ва Қўшма Штатлардан собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошевни суҳбатга чорлади.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Гулнора Каримова

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова етакчилигидаги "Фонд Форум" қошида саноқсиз нодавлат ташкилотлари ташкил этилган.

Расмий номи "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" бўлган, халқ орасида "Фонд Форум" номи билан танилган ушбу нодавлат жамғармаси 2004 йилнинг февралида ташкил топган.

Жамғарма фаоллари унинг "маҳаллий илм-фан, маданият, маориф ва спортни қўллаб-қувватлаш учун бирлашган фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг ихтиёрий ўз-ўзини бошқарувчи очиқ нодавлат бирлашмаси" эканини айтишади.

Уларга кўра, бугунги кунда жамғарманинг Пекин, Москва, Токио, Париж, Вена, Мадрид, Нью-Йорк, Берлин, Женева ва Лондонда бўлинмалари бор.

"Буюк Британия, Испания, Бельгия, Болгария, Миср, Люксембург ва бошқа мамлакатлардаги ҳамкорлар билан маданий алоқалар йўлга қўйилган", - дейилади "Фонд Форум" расмий веб саҳифасида.

Хўш, Гулнора Каримова раҳбарлигидаги жамғармалар Ўзбекистоннинг давлат тизимларидан ҳам қудратлироқ бўлиб бормоқдами?

Би-би-си ва бошқа саволлар билан Ўзбекистондан инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, мухолифат фаоли Дилором Исҳоқова ва Қўшма Штатлардан собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошевни суҳбатга чорлади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.