bbc.co.uk navigation

Афғонистонда намойишлар: 'Қуръони Карим'ни ёқманг'

Сўнгги янгиланиш 23 феврал 2012 - 14:04 GMT

Фотолавҳа

  • Афғонистонда Америка кучларига қарши кечаётган намойишларнинг учинчи кунида камида саккиз киши қурбон бўлган. Намойишчилар америкаликлар назорати остидаги ҳарбий базада "Қуръон" нусхаларининг ёқилишидан ғазабдалар.
  • Қуролли шахслар иккита ҳарбий иншоотга ҳужум қилишаркан, кўплаб инсонларга тан жароҳати етган.
  • Бугунги намойишлар Афғонистон шимоли-шарқидаги етти вилоятда кузатилган. Айрим вилоятларда намойишчиларнинг сони бир неча минг кишига етган.
  • Намойишчилар тош ирғитиш билан бирга, "Барак Обамага ўлим", деб ҳам қичқиришган. АҚШ байроғига ўт қўйишган.
  • Намойишлар АҚШ Президенти Барак Обама юз берган ҳодиса юзасидан кечирим сўраб, афғонистонлик ҳамкасби Ҳомид Карзайга махсус мактуб йўллаши ортидан ҳам давом этган.
  • "Қуръони Карим" нусхаларининг ёқилишига қарши кеча бўлиб ўтган намойишлар чоғида ҳам етти киши қурбон бўлган, кўплаб инсонларга тан жароҳати етганди.
  • Афғонистондаги Нато бошчилигидаги иттифоқ кучлари ҳам кечирим сўраб, бу ишни атайдан қилмаганликларини айтишди.
  • Афғонистон президенти вазиятни тинчитиш учун қавм оқсоқоллари ва сиёсатчилар билан ҳам учрашди. Аммо мамлакат хавфсизлик хизмати мулозимлари намойишларнинг янада ёйилишидан хавотирдалар.

BBC © 2012 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.