Россияда чоп этиладиган Фергана.ру интернет саҳифасини қирғиз давлат провайдери "Қирғизтелеком" ёпиб қўйган. Провайдер бунга ҳукумат қарори асос бўлганини билдирган.
Россияда чоп этиладиган Фергана.ру интернет саҳифасини қирғиз давлат провайдери "Қирғизтелеком" ёпиб қўйган. Провайдер бунга ҳукумат қарори асос бўлганини билдирган.
Фергана.ру саҳифаси Марказий Осиёдаги воқеаларни кенг ёритиб келадиган таниқли вебсайтдир. У Ўзбекистонда буткул ман қилинган, ва онда-сонда қўшни мамлакатларда ҳам тўсиб турилади.
Қирғиз парламенти депутатлари бир неча бор Фергана.руни ёпишга уринганлар. Февраль ойи бошида Қирғизистон бош прокуратураси вебсайтни ёпишнинг имкони йўқлигини хабар қилганди.
Депутатлар мазкур саҳифа мақолалари провокацион, ҳамда миллий адоват ва зиддият келтириб чиқаришга қаратилган деб ишонадилар.
Чегара билмас мухбирлар ташкилоти чоршанба куни Қирғизистонда Фергана.рунинг ёпиб қўйилишини кескин танқид қилган.
Қирғизистонда "Қирғизтелеком"дан ташқари бошқа интернет провайдерлари ҳам амал қилади. Уларга ҳам Қирғизистон давлат алоқа агентлигидан сайтни ёпиш борасида қарор келиб тушгани ё йўқлиги ҳозирча тасдиқланмаган.
Би-би-си билан суҳбатда асли Ўшлик журналист, Бишкекдаги "МК Азия" газетаси бош муҳаррири Улуғбек Бобоқулов Фергана.рунинг қалтис хабарлар тарқатганини рад қилади.
Унга кўра, Қирғизистоннинг ўзида чоп қилинадиган веб саҳифалар ва газеталар баъзиларида "яққол фашист" руҳидаги миллатчи мақолаларни чоп этади, бироқ ёпилмайди.
Журналист буни қирғиз нашрлари ортида қудратли сиёсатчилар билан тургани билан изоҳлайди.
Халқаро таҳлилчилар фергана.руни ёпиш қарори Қирғизистоннинг демократик имиджи, ҳамда янги президент Алмазбек Атамбаевнинг матбуот эркинлигига нақадар бел боғлагани борасидаги тасаввурларга салбий таъсир қилишини айтишмоқда.
* Тўлдириш шарт бўлган жойлар
BBC © 2012 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.
Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.