bbc.co.uk navigation

Навоий мақбарасини ким тиклаши керак?

Сўнгги янгиланиш 10 феврал 2012 - 13:14 GMT
  • Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий қабри йилларки ташландиқ ҳолда ётибди.
  • Бир неча йил аввал Ўзбекистон кўмаги билан мақбарани тиклаш ишлари бошланганди, лекин тез орада иш тўхтаб қолди.
  • Расмийлар хавфсизлик муаммоларини рўкач қилдилар, бошқалар таъмирлаш ишларининг халқаро ташкилотлар томонидан танқид остига олиниши сабаб, дедилар.
  • Бир ярим йилча аввал Ўзбекистоннинг халқаро Бобур жамғармаси раиси Ҳиротга сафар қилиб, мақбарини тиклашнинг янги лойиҳасини таклиф қилди.
  • Ўзбекистон вакиллари мақбарини тиклаш учун Ўзбекистон Президенти томонидан 1 миллион америка доллари ажратилганлигини ҳам маълум қилдилар.
  • Ўзбекистон вакиллари таъмирлаш ишлари икки ойлардан сўнг бошланишини айтдилар, лекин ўша вақтдан бери лойиҳани амалга ошириш йўлида бирон қадам қўйилмаган.
  • Ҳирот ҳокимияти ва Афғонистон парламенти вакиллари бу борада ЎЗбекистон элчихонасига бир неча бор мурожаат қилишган, бироқ бу мурожаатлар ҳозирча жавобсиз...
  • Ҳозирда Афғонистон Маданият ва ахборот вазирлиги мақбарани қайта тиклаш учун маблағ ажратиб, тиклаш ишлари Навруз айёмидан сўнг бошланишини маълум қилган.

BBC © 2012 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.