Томоша қилинг
-
Лозим бўлган масаллиқлар (4 киши учун):
1. 1.5 кг товуқ қанотчалари
2. Бир дона ўртача катталикдаги бошпиёз
3. 6-7 дона саримсоқ бўлакчалари
4. 2 дона лимон
5. 100 гр помидор шарбати
6. 50 гр ўсимлик ёғи
7. Таъбга қараб туз, зира, ҳовончада туйилган қуритилган гармдори, туйилган кашнич уруғи лозим бўлади
-
Аввалига товуқ қанотчаларини яхшилаб тозалаб, ювиб, сувини силқитиб оламиз. Кейин қанотчаларнинг учки қисмини кесиб ташлаб, қолганини иккига бўлиб оламиз. Таъбга қараб, тузини ростлаймиз. Кейин алоҳида битта чинни косага помидор шарбати, ўсимлик ёғи, майдаланган саримсоқ бўлаклари, таъбга қараб, туйилган гармдори ва кашнич уруғи ва иккита лимоннинг сиқилган сувини солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Ва идишдаги товуч қанотчаларининг устидан соламиз. Кейин парракланган бошпиёзни ҳам солиб, идишдаги масаллиқни яхшилаб мижғиймиз. Шундан сўнг, устини ёпиб, бир кеча совутгичда қолдирамиз














