
2012 йилги Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларининг тимсоли қилиб мультфильм қаҳрамонлари Уэнлок ва Мандевил танланди.
Тимсоллардан бирининг исми Бакингемшир графлигининг Стоук Мандевил шаҳарчасидан олинган.
Чунки бу ердаги касалхонада Паралимпиада Ўйинларига асос солинган.
Иккинчисининг номи эса, Шропшир графлигида жойлашган Мач Уэнлок қишлоқчаси билан боғлиқ.
Чунки бу ерда 19-аср ўрталарига қадар спорт ўйинлари ўтказиб келинган.
Барон Пьер де Кубертен 1896 йилда замонавий Олимпиада Ўйинлари тамойилларини ишлаб чиққан пайтда унга айнан ана шу беллашувлар намуна бўлиб хизмат қилган.
Уэнлок ва Мандевил оддийгина тимсоллар бўлишмайди - уларнинг Facebook ва Twitter каби ижтимоий мулоқот тармоқларида ўз саҳифалари ҳам бўлади.
Ушбу тимсоллар Лондон Олимпиада Ўйинлари ташкилотчиларига қарийб ярим миллион фунт стерлингга тушган.













