Илк замонавий Олимпиада Ўйинлари ғолибларига олтин эмас, кумуш медали берилган. Иккинчи ўринни олганларга эса, биринж медали топширилган. Медалнинг олд томонида Худолар отаси Зевс Ғалаба худоси Никани ушлаб турибди. Орқа томонида эса, Акропол акс этган.
Олимпия Ўйинлари тарихида илк бор олтин, кумуш ва бронза медаллари истеъмолга киритилади ва улар квадрат шаклида ишланган бўлади. Медалларнинг олд томонида Ғалаба худоси Ника ва орқа тарафида эса, ғолиб спортчи муҳрланади.
Медалларнинг олд томонида қўлида дафна япроғини кўтариб турган ғолиб спортчи қадим спорт турларини намоён этиб турган бошқа спортчилар қуршовида акс этган. Орқа тарафида эса, Ғалаба худоси Ника акс этган.
Англия Қироли Жорж V даврида ишлаб чиқарилган танга ва муҳрларга сайқал берган австралиялик машҳур уста медалларнинг олд томонида ғолибга дафна баргларидан ясалган тож кийдираётган икки аёлни акс эттиради. Орқа тарафида эса, Англия раҳнамоси авлиё Жорж муҳрланган.
Стокгольм Олимпиадаси медалларида ўйинларнинг очилишини эълон қилаётган хабарчи ва швед гимнастикасининг илк қалдирғочларидан Пер-Ҳенрик Линг акс этган.
Медалларнинг ҳар икки томонида Антверпендан ўлпон йиғиб келган ёвуз девнинг қўлини кесиб, Шельд дарёсига ташлаган римлик афсонавий аскар Сильвиус Брабо акс этган.
Медалларнинг олд томонида ўз рақибига кўмаклашаётган спортчи қиёфаси ва орқа тарафида шаклланиб келаётган Олимпиада маданияти рамзи сифатида арфа ва турли спорт анжомлари муҳрланган.
Медалларга сайқал бериш учун Халқаро Олимпия Қўмитаси танловида ғолиб чиққан флорентиналик меъмор ва рассом 1968 йилгача бўлган медалларнинг асосини яратади.
Медалларнинг олд тарафида қўлида ғолиб тожи ва пальма япроғи ушлаб турган Ғалаба худоси Ника, орқа томонида эса, оломон қўлида кўтариб кетаётган ғолиб акс этган.

Медалларнинг тархи деярли ўзгаришсиз қолган эса-да, атрофига дафна япроқларидан ясалган чамбар билан сайқал берилади. Орқа ва олд томонидаги безакларнинг ўрни алмаштирилади.
Медалларга сайқал бериш учун Халқаро Олимпия Қўмитаси танловида ғолиб чиққан флорентиналик меъмор ва рассом 1968 йилгача бўлган медалларнинг асосини яратади.
Медалларнинг олд тарафида қўлида ғолиб тожи ва пальма япроғи ушлаб турган Ғалаба худоси Ника, орқа томонида эса, оломон қўлида кўтариб кетаётган ғолиб акс этган.
Медалларга сайқал бериш учун Халқаро Олимпия Қўмитаси танловида ғолиб чиққан флорентиналик меъмор ва рассом 1968 йилгача бўлган медалларнинг асосини яратади.
Медалларнинг олд тарафида қўлида ғолиб тожи ва пальма япроғи ушлаб турган Ғалаба худоси Ника, орқа томонида эса, оломон қўлида кўтариб кетаётган ғолиб акс этган.
Ўтган 44 йил бадалида Олимпиада Ўйинлари ташкилотчилари медалларнинг орқа томонидаги безакларни ўзгартиришга қарор қилишади. Бауҳауз ижодий оқимининг вакили бўлган Герхард Маркс медалларнинг орқа томонида Леданинг шоҳ Тиндарей ва Зевсдан яралган афсонавий эгизаклари Кастор ва Поллуксни акс этдиради.
Фақатгина дафна япроқларидан ясалган чамбар ва мезбон шаҳарнинг рамзини акс этдириш билан медалларнинг орқа тарафини одми шаклда ушлаш анъанаси давом этади.
Медалларнинг орқа томонида мезбон шаҳарнинг рамзи сақлаб қолинади. Унинг ёнида Олимпия стадиони ва машъалининг акси туширилади.
Медалларнинг ташқи қиёфаси яна Кассиоли сайқал берган шаклга қайтади, аммо америкалик дезайнер Дугальд Стермер ҳам уларга ўз ишловини беради
Тумшуғида дафна япроғини ушлаб турган кабутар ва Жанубий Корея байроғида акс этган қадимий рамз туширилган медаллар ўзининг одми кўринишини сақлаб қолади.
Испания тарихидаги энг машҳур уста Ғалаба худоси Никанинг аксини замонавийлаштириб, медалнинг орқа томонида Барселона рамзи - сакраётган одамнинг қиёфасини муҳрлайди.
Медалларда Ғалаба худоси Ника яна қадимий қиёфасига қайтади. Аммо медалларнинг орқа тарафида Олимпия машъаласи, юлдузлар ва дафна япроғидан ясалган тож акси туширилади. Яна Олимпия Ўйинларининг 100 йиллиги деган ёзув ҳам зарб этилади.
Қадим юнон аксларининг ўрнига Рим Колизейи тасвири туширилгани учун медалнинг кўриниши танқидлар остида қолиб кетади. Австралиялик тангалар безакчиси Войцех Пьетраник медалнинг орқа томонига машҳур Сидней опера театри ва Олимпия машъалининг аксини туширади.
Ғалаба худоси Никанинг тасвирига қайтиб, медаллар яна ғирт юнонча кўриниш олади. Ника ҳаммадан зўр чиққан спортчига ғалаба тожини кийдириш учун 1896 йилда илк замонавий Олимпиада Ўйинлари бўлиб ўтган қадимий Панатинаикос стадионига қайтган қиёфада акс эттирилади.
Медалларнинг олд тарафида Ғалаба худоси Ника ва стадионнинг тасвири ўзгаришсиз қолади. Ҳар бир медалнинг орқа тарафи Хитой маданиятини акс эттирувчи ярим қимматбаҳо нефрит тошидан ишланади.
Олимпиада Ўйинлари тарихидаги энг йирик медал бўлади. Устанинг айтишича, ўйинларнинг руҳи ва анъанасини акс этдириш учун медалнинг ҳар икки томонидаги асосий безаклар Ғалаба худоси Ника ва Лондонни кесиб ўтувчи Темза дарёсининг қиёфасидан иборат бўлади. Ҳар бир медалга, бундан ташқари, "спорт ва интизом", деган ёзувлар ҳам ўйиб тўширилади.
Медалда Монблан қаршисида чанғисини кўтариб турган чанғичи акс этган. Ўнг томонида эса, Раул Бернар ўз исму шарифини муҳрлаган.
Муз устида фигурали учиш бўйича кўзга кўриниб келаётган норвегиялик спортчи Соня Хени ушбу ўйинларда илк олтин медалини қўлга киритади. Тақдирнинг ҳазилини қарангки, медалнинг олд томонида ёғаётган қор остида қўлларини икки тарафга ёзиб турган фигуристка муҳрланган бўлади.
Медалнинг олд томонида Ғалаба худоси Ника Адирондок тоғи, Олимпия стадиони ва муз трамплини оша акс этдирилган.
Учинчи рейхнинг машҳур усталаридан бўлган Рихард Кляйн медалнинг олд томонида Ғалаба худоси Ника учта от қўшилган аравасини қишки спорт жиҳозлари тахланган ғалаба арки бўйлаб учириб кетаётган қиёфада акс этдиради.
Медалнинг безакларига яна қор парчалари қайтади. Медалнинг олд томонида, яна, музқаймоқ шаклидаги Олимпия машъали ва ўйинларнинг "Тезроқ, баландроқ ва кучлироқ", деган шиори муҳрланади.
Медалнинг орқа томонида Олимпиада Ўйинларидан икки йилча аввал очилган Осло Шаҳар ҳокимлиги биноси акс этдирилган. Ушбу бино Осло Олимпиадаси рамзи сифатида ҳам қўлланилганди.
Миланлик машҳур ҳайкалтарош уста медалнинг олд томонида бошига олимпия халқаларидан ясалган тож кийдирилган хаёлий аёлнинг қиёфасини акс этдиради. Орқа тарафида эса, тоғлар ва учқунлаб турган қор парчалари муҳрланган.
Медалнинг олд тарафида қатъиятли икки спортчининг қиёфаси муҳрланган. Орқа томонида эса, "тезроқ, баландроқ ва кучлироқ" шиори остида муайян спорт турини ўйиб ёзиш учун бўш жой қолдирилган.
Усталардан бири медалнинг олд томони, иккинчиси орқа тарафини ишлайди. Марта Куфаль медалнинг олд томонида Торлауф тоғларини акс этдиради. Ҳамкасби Артур Цеглер эса, Олимпиада Ўйинлари халқаларини шаҳар рамзи ва Инн дарёси оша қурилган кўприк билан ҳамоҳангликда медалнинг орқа тарафига зарб этади.
Уста медалнинг олд томонига қор парчалари ва Гренобль давлати гербидаги атиргулларни акс этдиришга қарор қилади. Медалнинг орқа тарафида эса, тўлқинсимон безаклар қуршовидаги спортчининг қиёфаси муҳрланган.
Медалнинг олд томонида қор юзида қолган излар акс этади. Орқа тарафида эса, чиқаётган қуёш, қор парчалари ва Олимпиада Ўйинларининг халқалари муҳрланган.
Куфаль ва Цеглер Инсбрук рамзи ва халқалар тасвирини сақлаб қолишади. Аммо медалнинг орқа тарафига Альп тоғлари ва Олимпия машъали аксини туширишади.
Анъанавий дафна япроқларининг ўрнини ғуддалари осилиб турган қарағай шохи эгаллайди. Орқа тарафида эса, Олимпиада Ўйинлари рамзи билан ҳамоҳангликда акс этдирилган Адирондак тоғлари муҳрланган.
Медалнинг олд томонида қор парчалари ва ўйинларнинг рамзи туширилган. Орқа тарафида эса, бошига дафнадан ясалган тож кийдирилган спортчи қиёфаси акс этган.
Бошига спорт жиҳозларидан ясалган тож кийган икки ҳиндунинг қиёфаси медалнинг олд томонига ўйиб туширилган. Калгари ва Канаданинг рамзи сифатида "С" ҳарфларидан ишланган чинор барги шаклидаги қор парчаси эса, медалнинг орқа тарафини безаб турибди.
Ўйинлар медали илк бор қўлда ишланган шишадан ясалган эса-да, атрофи олтиндан ишланган. Медалда Олимпиада халқалари Альбервиллни ўраб турган тоғлар манзарасида акс этдирилган.
Ингъерд Ханевольд норвегияликларнинг табиатга муҳаббатларини акс этдириш учун медални асосан гранитдан ясашга қарор қилади. Уста одамларнинг хотирасида қолиши учун медалда акс этган чанғичини имкон қадар қувноқ, бир қарашда ёдда қоладиган қилиб ишлашга уринади.
Медалнинг олд томонига турли спорт турларини намоён этаётган спортчиларни акс этдирувчи гул шакли туширилган. Орқа тарафига эса, худди ўша шаклдаги гул бошқача ранг ва тоғлар қуршовида қилиб муҳрланган.
Ўйинлар тарихидаги энг оғир медал Юта сарҳадларидаги қоялар шаклида ишланган. Унинг олд томонида қор уюмларини ёриб ўтаётган спортчининг акси туширилган. Орқа тарафида эса, Олимпиада Ўйинлари иштирокчисига қараб турган Ғалаба худоси Ника муҳрланган.
Медал ўйинлар тарихида илк бор ўртаси ўйиқ қилиб ишланади. Медал Олимпиада халқалари ва италянча пиццани акс этдиради. Муаллифлар ўзлари ясаган медал ғолибнинг бўйнида манаман, деб туришига ишонишади.
Медалда Ванкувер сарҳадларининг гўзал табиати акс этдирилган. Медалга кўзни қамаштирувчи безак берилган. Орқа тарафида Олимпиада Ўйинларининг рамзи - инукшук қиёфаси туширилган. Медалнинг асоси қайта ишланган металдан ясалган.
BBC © 2012 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.
Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.