bbc.co.uk navigation

Фоторепортаж: Кеча ва бугунги Тожикистон манзаралари

Сўнгги янгиланиш 15 декабр 2011 - 13:59 GMT
  • Шўролар Иттифоқи қулаши ортидан Хўжанд вокзали четга пул излаб кетаётган муҳожирлар ҳисобига фаоллашган. Бугунда биргина Россияда меҳнат қилаётган муҳожирларнинг сони бир миллиондан ортади. Аксарият маъқул кўраётган поездда Россияга етиб олиш учун нақ уч кун кетади.
  • Мана бу гилампортретда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва рафиқаси акс этган. 90-йиллар бошидаги фуқаролар уруши ортидан қудратга келган президент Раҳмон қарийб 20 йилдан бери қудратда...
  • Россия Бош вазири Владимир Путин ўз аёли билан акс этган бу гилам ҳам Тожикистонда тўқилган. Тожикистон ҳалиям сармоячи ва иш манбаи сифатида Россияга қарам.
  • Ўз вақтида шимолий Хўжанд марказида қад ростлаган Ленин ҳайкали 70-йиллар бошида ўрнатилган. Ҳайкал бутун Марказий Осиё минтақасидаги энг баланди бўлган. Шу йил, Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллиги тантаналари арафасида бошқа ерга кўчирилган.
  • Тожикистоннинг Исфисор қишлоғида палов пишаяпти. Тожикистонда ҳам эшикдан кириб келган меҳмон борки, ош билан сийланади.
  • Тожикистоннинг асосий валюта даромади ҳам пахта орқасидан келади. Аммо пахтакорларнинг даромадлари ўзини оқламайди. Улар бир кунда терадиган 50 килограмм пахталарига бор-йўғи 3 АҚШ доллари миқдорида ҳақ олишади.
  • Хўжандлик отахон Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллиги тантаналарини набиралари билан бирга байрам қилмоқда. Чунки билагида кучи бор аксарият Россияда ўз ризқини териш билан овора.
  • Хўжанддаги ҳарбий созандалар гуруҳи ўз ижроси билан байрамни янада қизитди. Тожикистонда икки йиллик ҳарбий хизмат ҳануз мажбурий ҳисобланади.
  • Мустақиллик тантаналарини байрам қилаётган мана бу қизалоқ эса, ўзидан катта байроқни кўтариб олган. Тожикистон жуда ёш давлат, яъни аҳолисининг ўттиз фоиздан ортиқроғи 14 ёшга етмаганлардан иборат.
  • Хўжанднинг шундоққина ташқарисида жойлашган Ғафуров шаҳарчасида ҳам тантаналар авжида. Айниқса, болалар хурсанд...

BBC © 2012 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.