
Исломда миллат йўқ. Ҳаммамиз Иброҳим Пайғамбар миллатиданмиз..."
1 - ҳикоя
Аҳмаджон аканинг хонадони эски китоблар билан тўлган.
Аксарият китоблар Ислом ақидаси ва тарихига боғлиқ.
Буларнинг бари Аҳмаджон домлага бобосидан мерос бўлиб қолган.
Аҳмаджон аканинг бобоси қишлоқдаги таниқли муллолардан эди.
Унинг ўзи араб имлосида ёзиб-чизишни Шўролар пайти минг бир машаққат билан, яшир – яширда ўрганган.
Шўролар даврида Исломий илмларни ўрганишга рағбат кўрсатилмас, қайтага домлалар устидан бот-бот маҳаллий матбуотда қораловчи, фош қилувчи мақолалар чиқиб турарди.
Мен китобларимни газетага ўраб таҳсилга бориб келардим. Ҳеч кимга мен мулламан ва ё эскича китобларни ўқишни биламан деб айтмас эдим.
Доим қўрқувда яшар эдик...
Шунда ҳам Марказий Осиё халқлари, айниқса, тожиклар ва ўзбеклар ўз анъаналаридан бутунлай жудо бўлишмади.
Оилавий тўйу маъракаларда Қуръон тиловати одат тусига кирганди.
Бугун даврлар бошқача...

Бугун даврлар бошқача...
Бугун Аҳмаджон ака Жомеъ масжидда Имом хатибга ўринбосар.
Масжид ҳовлиси кенг ва баҳаво.
Қишлоқдаги ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган масжид Жума намозида минглаб намозхонларни бағрига олади.
Бу масжидда ваъзхонлик тожик ва ўзбек тилларида ўтади.
Аҳмаджон ака, Исломда миллат йўқ. Ҳаммамиз Иброҳим Пайғамбар миллатиданмиз...Қирғизми, уйғурми ва ё ўзбегу тожик ҳаммамиз мусулмонмиз.
Аммо Аҳмаджон ака назаридаги Ислом талқини ҳаммани ҳам қониқтиравермайди...
Аҳмаджон Раҳматуллаев
"Исломни тушунмаслик асосий сабаб, тушунишганида эди, бу гуруҳларга киришмас эди..."
Ўтган йиллар давомида ишсизлик ва камбағалликдан, ҳамда турфа радикал гуруҳлар таъсирига тушиб экстремистик оқимларга аралашиб қолган юзлаб тожикистонликлар қамоққа ташланди.
Улар орасида исфисорликлар ҳам бор.
Аҳмаджон ака албатта бу воқеалардан ташвишга тушади.
Исломни тушунмаслик асосий сабаб, тушунишганида эди, бу гуруҳларга киришмас эди... деб куйикади.
Асосийси ёшлар билим олишлари керак. Билим бу ҳамма муаммонинг ечими, дейди.
Ҳукумат ёндашуви

Аммо айрим болалар ҳамон ўз оталари ва ё боболари билан масжидларга келишади
Ҳукумат эса бу муаммоларга ечимни бошқача ҳал қилмоқчи... Ота-оналар масъулиятига доир янги қонунга кўра, 18 га кирмаганлар масжидга келишлари мумкин эмас.
Қонун кучга кирган илк кунлар маҳаллий ўқитувчилар масжид эшигида ҳозир бўлишди.
Болалар дарс ўрнига масжидга келишларининг олдини олишга ҳаракат қилишди.
Аммо айрим болалар ҳамон ўз оталари ва ё боболари билан келишади.
Ҳеч ким уларни масжиддан чиқариб юбормайди.
Кузатувчиларга кўра, бу қонуннинг муаммоси шуки, аслида болалар ва ўсмирлар масжидларда экстремист ғоялар билан танишишмайди.
Бугун бу ғояларни интернет ташийди.
Аҳмаджон ака ҳукуматни танқид қилиб ўтирмайди.
Қайтага шу масжид қошида болаларга Исломнинг илк ақидаларини ўргатиш учун мадрасасини ишга тушириш ниятида ҳаракат қилади.
Ўзи ҳам ўрганади.
Уч ой интернетдан фойдаланиш курсларида ўқиб келган Аҳмаджон ака ўз ватанининг истиқболи порлоқ эканига чин дилдан ишонади.
Давоми бор














