Пишириш услуби:
-
Лозим бўлган масаллиқлар:
( 4 кишига мўлжалланган)
1. Товуқ - 1.700 кг
2. Қаймоқ - 200 гр
3. Томат соуси - 75 гр
4. Укроп - ярим боғ
5. 8 дона йирик-йирик саримсоқ бўлаклари
6. Бир дона ўртача катталикдаги янги узилган гармдори (агар истасангиз)
7. Таъбга қараб, туз, зира ва мурч керак бўлади
8. Товуғимизни ўраш учун эни энлироқ бўлган зарқоғоз ҳам лозим
-
Газ духовкасини 200 градусга қилиб, қизитишга қўямиз. Чети баландроқ ва каттароқ духовка листига товуғимизни яхшилаб урашга имкон берадиган катталикда зарқоғоз тўшаймиз. Ўртасига товуқни қўйиб, устидан қаймоқ ва томат соусидан иборат аралашмани қуямиз. Сўнгра аралашмамиз сизиб чиқмайдиган қилиб, товуғимизни зарқоғоз билан тезгина ўраб оламиз ва духовкага соламиз. Орадан роппа-роса бир соат ўтгач, листни ташқарига олиб, зарқоғозни эҳтиёт бўлиб олиб ташлаймиз. Листнинг ичидаги соуси билан бирга товуқни яна духовкага солиб, яхшилаб қизариши учун яна 20 дақиқа қолдирамиз. Қарабсизки, қаймоқли соус остида пишган товуғимиз ҳам тайёр бўлади
-
Шундан сўнг товуқни ўзингиз истаган гарнир билан бирга дастурхонга тортишингиз мумкин. Мен димланган гуручни маъқул кўрдим. Ушбу таом ҳар қандай шодиёна дастурхонингизнинг кўркига кўрк қўшиши мумкин. Ёқимли иштаҳа.
Агар сизда антиқа таомлар рецептлари бўлса, уларни биз билан ўртоқлашинг. Биз уларни "Жаҳон таомлари" рукнимиз остида чоп этиб, бошқалар билан ҳам баҳам кўрамиз.
Мактубингизни bbcuzbek.com га йўлланг.
Бизнинг электрон манзилимиз : uzbek@bbc.co.uk га мактуб жўнатишингиз ё-да саҳифанинг остидаги махсус формадан фойдаланишингиз мумкин.














