-
Масаллиқнинг бир четидан қозонга ярим стаканча(100 гр) совуқ сув солиб, қопқоғини зич қилиб беркитамиз. Шундай қилсангиз, гўштингиз юмшоқ бўлиб пишади. Қозонни 5 дақиқача баланд оловда ушлаб, сўнгра пасайтирамиз. Сўнгра қозонни бир ярим соат қопқоғини очмаган ҳолда, паст оловда қолдирамиз. Бир ярим соатдан сўнг қозонни очиб, капкир ёрдамида эҳтиёт бўлиб, картошкаларни устига, гўшт бўлакларини эса қозон остига оламиз ва яна 10 дақиқа димлаб қўямиз. Қарабсизки, қўлбола қозон кабобимиз ҳам тайёр. Ёқимли иштаҳа!












