| ДАХЛСИЗЛИК | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Дахлсизлик сиёсати Қуйидаги баёнот Cиздан олинган шахсий маълумотларнинг қандай муҳофаза қилиниши ҳақидаги сиёсатимизни тушунтириб беради. 1. Ният ҳақидаги билдирув 1. Ният ҳақидаги билдирув Саҳифамиз хизматидан фойдаланиш учун вақти-вақти билан Cиздан ўз ҳақингизда маълумот сўралиши мумкин (исм-шарифингиз,электрон почта адресингиз ва ҳ.к). Бундай хизматлар турига хабарномалар, танловлар, огоҳлантириш мактублари, жонли ёзишмалар, Би-Би-Си аъзолиги ва ҳ.к. лар киради.Сўралган жойга ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни киритиш Би-Би-Си ва унинг провайдерларига Cиз истаган хизматни кўрсатиш имконини беради. Бундай маълумотларни биз ҳамма вақт дахлсизлик сиёсати доирасида муҳофаза қиламиз. Биз Cиз истаган ахборотни бериш учун ҳозирмиз. Би-Би-Си жорий қонунлар доирасида ҳаракат қилади ва интернетнинг энг яхши тажрибаларини ўзида мужассам этишни мақсад қилиб қўяди. 2. Саҳифа меҳмонлари ҳақидаги маълумот Би-Би-Си саҳифаларидан фойдаланиш жараёнида Cиз очган бетлар автоматик тарзда компютерингизга ёзилиб қолади (Сookie) (Қўшимча маълумот учун 3-бандга қаранг) Бундай йўл билан олинадиган ҳар қандай маълумот, Cизга кўрсатилаётган хизматни яхшилаш ва саҳифамиз меҳмонлари хақидаги маълумотларни таҳлил қилишимизга имкон беради. Масалан, агар Cиз саҳифамизга аввалги киришингизда, айтайлик, маърифий саҳифаларни варақлаган бўлсангиз, биз буни Сookie дан билиб олишимиз ва бу мавзудаги маълумотларни такомиллаштиришимиз мумкин. RedSheriff номли мустақил тадқиқот компанияси бизнинг номимиздан Сookie ва кодлар воситасида саҳифамиз меҳмонларига доир шахсий бўлмаган маълумотларни тўплайди. Би-Би-Си бундай маълумотлардан интернет хизматини яхшилаш йўлида фойдаланади. 3. Сookie нима? Саҳифага кирган пайтингиз, компютерингиз автоматик тарзда cookie файлларини яратади. Cookie лар матн файллари бўлиб, Cизнинг компютерингизни бизнинг серверимизга танитади. Улар компютер фойдаланувчисини эмас, балки фақат компютернинг ўзини таниб олади. Кўпгина саҳифалар трафик оқимини аниқлаш мақсадида Cookie дан фойдаланади. Cookies ларнинг ўзи фақат кирилган саҳифаларнигина қайд этади ва қанча муддат кўрилганини ёзиб қолади. Компютер фойдаланувчиси уларнинг барчасини қабул қилиши, қачон чиқарилганини кўриб бориши ёки уларни олмаслиги мумкин. Аммо уларни рад этиш, баъзи хусусийлаштирилган хизматлардан фойдаланолмасликка олиб келади. Эслатма : компютерингизни cookie файлларини олмайдиган ҳолга келтирмасангиз ҳам, Би-Би-Си интернет хизматига аъзо бўлгунингизга қадар ундан аноним бир шаклда фойдаланаверишингиз мумкин. 4. Шахсий маълумотларни ишлатиш ва сақлаш Би-Би-Си га ўзингиз ҳақингизда ҳар қандай маълумотни тақдим этган пайтингиз (масалан, танловларда қатнашиш ёки аъзолик учун ) биз бу маълумотлардан фойдаланиш борасида Cизнинг олдингизда маълум мажбуриятларни оламиз. Жумладан, уларни қандай ишлатишимизни Cизга тушунтиришимиз , агар уни кимгадир берадиган бўлсак, бу ҳақда сизни огоҳ қилишимиз шарт. Умумият-ла, Би-Би-Сига тақдим этилаётган маълумотлар Би-Би-Сининг ичида ва унинг провайдерлари томонидан ишлатилади. Сизнинг розилигингизсиз, қонун уларни ошкор қилиш мажбуриятини юкламас ёки рухсат бермас экан, биз бу маълумотларни ҳеч кимга бермаймиз. Шу билан бирга, агар Cиз тажовузкор ёки номақбул мазмундаги матнларни Би-Би-Си ёки унинг бирон ходимига йўллайдиган бўлсангиз ва бу жиддий деб кўриладиган бўлса, Би-Би-Си бундай ҳаракатни тўхтатиш учун қўлидаги бор ахборотни ишга солади. Жумладан, Cиз ишлаётган ёки ўқиётган жой, электрон почта провайдерингиз бундан огоҳ қилиниши мумкин. Сиз ҳақингиздаги маълумотларни ўзингиз истаган хизматдан фойдаланган муддатингиз ёки Би-Би-Си интернет хизматига аъзолик муддатингиз ниҳоясига етгунича сақлаймиз. Айни пайтда Би-Би-Си билан ёзишмаларнинг матнлари хавфсизлик мақсадларида олти ойга қадар сақланиши мумкин. Рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар эса, улар хизматдан фойдаланмай қўйгунларича сақланади. Тақдим этилган барча шахсий маълумотлар 1998 –йилдаги Маълумотларни муҳофаза қилиш Актига мувофиқ сақланади. Агар Би-Би-Сининг интернет саҳифаси Сиз ҳақингиздаги маҳлумотни қайд этса, Сиз билан хизматларимиз юзасидан боғланишимиз мумкин. Масалан, биз сизга паролни эслатиш ёки биронта хизмат техник сабаб туфайли тўхтаб қолгани борасида огоҳлантиришимиз мумкин. Биз, Сизнинг розилигингизсиз ўз хизматларимизни ёйиш мақсадида Сиз билан боғланмаймиз. . 5. Сиз ҳақингиздаги маълумотлар билан танишиш Сиз ўзингиз ҳақингизда Би-Би-Си эга бўлган маълумотларнинг нусхасини сўраш ёки улар нотўғри бўлса, тузатишга ҳақлисиз (биз маълумотлар учун 10 фунд стерлинг оламиз). Бу хақдаги сўровингизни Маълумотларни сақлаш хизматига юборинг 6. 16 ва ундан кичик ёшдаги фойдаланувчилар Агар Сиз 16 ёш ва ундан кичик бўлсангиз, Би-Би-Си саҳифасига ўзингиз ҳақингизда маълумот беришдан олдин ота – онангизнинг рухсатини олинг. Бу тоифадаги фойдаланувчилардан юқорида айтилган рухсатсиз маълумот олинмайди. 7. Сookie ларни топиш ва назорат қилиш. Компютер дастурларининг кўпчилиги инглиз тилида бўлгани боис, қуйидаги инглизча йўриқномаларни кўринг: If you are using Netscape 6.0: If you're using Internet Explorer 6.0: If you're using Internet Explorer 5.0 or 5.5:1. Choose Tools, then If you're using Internet Explorer 4.0: In Internet Explorer 3.0:You can View, Options, Advanced, then click on the button that says Warn before Accepting Cookies. If you're using Netscape Communicator 4.0: 8. How do you know which of the sites you've visited use cookies? If you're using Netscape 6.0: If you're using Internet Explorer 5.0 or 6.0: If you're using Internet Explorer 4.0: Internet Explorer 3.0:On your Task Bar, click: Netscape Communicator 4.0: 9. How to see your cookie code British Broadcasting Corporation © 2001-2002 |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||