27 Июл, 2004 - Published 14:00 GMT
Би-би-сининг Ўзбек хизмати 1994 йилда ташкил топган.
Шундан буён Ўзбекистон, минтақа ва дунёга ўзбек тилидаги эшиттиришларни узатиб келади.
Ўзбек хизматининг қароргоҳи Лондонда жойлашган бўлиб (Буш Хауз, Би-би-сининг Марказий Осиё ва Қафқос хизмати) Тошкентда минтақавий идора ва қўшни давлатларда ўз мухбирлик пунктларига эга.
Кундалик янгиликлар ва мавзуларни ёритишга Би-би-си Жаҳон хизматининг мухбирлар тармоғидан ташқари, Ўзбекистон ва минтақадаги мухбирларимиз сафарбар этилган.
Дастурларимиздан жаҳон янгиликлари, минтақавий хабарлар, спорт, мусиқа, фан оламидаги янгиликлар, таҳлил, турли мавзудаги туркум ва лавҳалар ўрин олган.