|
Биз ҳақимизда | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Би-би-сининг Ўзбек хизмати 1994 йилда ташкил топган. Шундан буён Ўзбекистон, минтақа ва дунёга ўзбек тилидаги эшиттиришларни узатиб келади. Ўзбек хизматининг қароргоҳи Лондонда жойлашган бўлиб (Буш Хауз, Би-би-сининг Марказий Осиё ва Қафқос хизмати) Тошкентда минтақавий идора ва қўшни давлатларда ўз мухбирлик пунктларига эга. Кундалик янгиликлар ва мавзуларни ёритишга Би-би-си Жаҳон хизматининг мухбирлар тармоғидан ташқари, Ўзбекистон ва минтақадаги мухбирларимиз сафарбар этилган. Дастурларимиздан жаҳон янгиликлари, минтақавий хабарлар, спорт, мусиқа, фан оламидаги янгиликлар, таҳлил, турли мавзудаги туркум ва лавҳалар ўрин олган. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||