BBC navigation

'Миллий қонунчиликда сиёсий тутқун ёки қатағон деган тушунча йўқ, лекин...'

Сўнгги янгиланиш 9 декабр 2012 - 10:12 GMT

Медиа плейер

'Ўзбекистон ҳукумати мамлакат Конституцияси қабул қилинганига 20 йил тўлиши муносабати барча сиёсий тутқунларни ҳеч бир шартсиз озод қилиши керак'. Бугун инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ана шундай чақириқ билан чиқишган.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

"Ўзбекистон ҳукумати мамлакат Конституцияси қабул қилинганига 20 йил тўлиши муносабати барча сиёсий тутқунларни ҳеч бир шартсиз озод қилиши керак".

Бугун инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ана шундай чақириқ билан чиқишган.

Уларга кўра, сиёсий тутқунларни озод қилиш Ўзбекистоннинг ислоҳотлар масаласида қатъий эканини намойиш этган бўларди.

Баёнот Ҳюман Райтс Уотч, Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари ассоциацияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик, "Ўтюраклар клуби" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти, АҚШ ПЕН маркази, АСАТ-France ва Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро федерация ва Freedom Now каби тўққиз ташкилот томонидан чиқарилган.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилотидан Стив Свердловнинг айтишича, "энг аввало, фақат тинч фаолият билан шуғулланган журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, ёзувчилар, мухолифат аъзолари ва диндорлар" қамоқда ўтирмасликлари керак эди.

Би-би-си баёнот муаллифларидан бири - Парижда жойлашган "Ўтюраклар клуби" раҳбари Мўътабар Тожибоева ва Ўзбекистон Сенати аъзоси Светлана Ортиқоваларни суҳбатга тортди.

Суҳбатни Мўътабар Тожибоева бошлаб берган:

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.