
Прописка тизими Марказий Осиё давлатларида ҳозирга қадар бекор қилинмаган
Кўчмас мулкка эгалик ва пропискадан ўтиш ҳуқуқининг йўқлиги туфайли Қирғизистон ва Қозоғистоннинг йирик шаҳарларида яшовчи йўқсил фуқаролар таълим, соғлиқни сақлаш ва коммунал хизматлардан тўлақон фойдаланишда қийинчиликларга дуч келмоқдалар ҳамда давлат расмийлари ва ўрта синфга мансуб шаҳарликлар томонидан таҳқирланмоқдалар.
Бундан ташқари улар амалда сайловларда иштирок этиш, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолганлар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Жаҳон Банки сингари халқаро донорларга кўра, қашшоқликни йўқсил гуруҳларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, жумладан ер ва мулкка эгалик ҳуқуқи, меҳнат эксплуатациясидан ҳимояни мустаҳкамлаш эвазига бартараф этиш мумкин.
Гарчанд прописка тизими шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқлари амалда чекласада, унинг бекор қилиниши ёда соддалаштирилиши йўқсил фуқароларнинг ҳаётини яхшиламайди.
Чунки ижтимоий нотенглик ва коррупция муаммоларига ҳозирга қадар етарлича эътибор қаратилгани йўқ.
Прописка тизими инсон ҳуқуқларига оид халқаро конвенциялар ва конституциянинг эркин ҳаракатланишга оид бандига зид келгани учун давомли танқид этилади.
Шаҳарларда доимий рўйхатдан ўтмаган фуқаролар таълим ва табобат олиш учун кўп ҳолларда пора беришга мажбур бўлишади.
Коррупция ижтимоий соҳанинг узлуксиз бир қисмига айланган.
Ҳуқуқбонларнинг даъво қилишича, кўплаб йўқсил ва пропискадан ўтмаган шахслар оддий ҳақ-ҳуқуқларидан ҳам фойдалана олишмайди.
Пропискасиз шахсларнинг асос ҳуқуқлари қонунан кафолатланганида эди, улар яхши маош тўланувчи ишларга киришар, таҳқирлашлар ва эксплуатацияга рўбарў бўлишмас эди.










