BBC navigation

Аудио ва видео лавҳаларни қўл телефонларига

AVнимани англатади?

AV – аудио ва видео сўзларининг бош ҳарфлари; аудио ва видео лавҳаларда ишлатилади.

AV-ни қўл телефони орқали қандай қилиб тинглай ва ё томоша қила оламан?

Бизнинг видеоларни томоша қилиш ёки аудио лавҳаларимизни тинглай олиш учун сизда бунга мос қўл телефони бўлиши керак. GPRS ва WAP орқали маълумот олиб туриш учун СИМ картангиз ҳам фаол бўлиш лозим. Кўпроқ маълумот олиш учун ўз мобил телефонингиз оператори билан боғланинг.

bbcworldservice.com сайтида қайси форматлар мавжуд?

Мобиль сайтимиз орқали биз қуйидагиларни таклиф қиламиз:

- 3gp

- mp3

Веб саҳифамиз орқали қуйидагиларни таклиф қиламиз:

- RealMedia

- Windows Media

Видео ва аудио лавҳаларни юклаш қанча туради?

Би-би-си юкланган аудио ва видео лавҳалар учун ҳақ талаб қилмайди. Бироқ, сиз юклаган лавҳа учун мобил телефонингиз оператори ҳақ талаб қилиши мумкин. Юкланган лавҳа қиймати қанча бўлишини аниқ билмасангиз, мобил операторингизга боғланинг.

Юклаш учун қанча вақт кетади?

Бу қўл телефонингиз интернет тезлигига боғлиқ. Одатда, бир лавҳани юклаб олиш учун 1-2 дақиқа вақт кетади.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.