Хорижий сериаллар ўзбек ёшларини бузмоқдами?

Шу кунларда Ўзбекистон матбуотида хорижий телесериаллар борасида танқидий чиқишлар кўзга ташланмоқда.
Масалан, "Ҳуррият" газетасидаги мақолада ёзилишича, чет эл телесериаллари болалар тарбияси ҳамда ўзбекона қадриятларга салбий таъсир этмоқда.
1980чи йиллари илк бора Ўзбекистонга Жанубий Америка телесериаллар кириб келиб, оммалаша бошлаганди.
Сўнгги йиллари эса Туркия ва Жанубий Корея телесериаллари кўпчиликни жалб эаётганлиги кўриш мумкин.
Одатда, оила бўлиб томоша қилишга мўлжалланган сериаллар сюжети юзаки ва маиший, кўпда зўравонлик ва ё очиқ саҳналар бўлмайди.
Шундай ҳолатда бу сериаллар қандай қилиб ўзбекона қадриятларга салбий таъсир этиши мумкин?
Би-би-си Ўзбекистон радиосида хорижий сериллар борасида баҳс ташкил этаётган журналист Нарзулло Охунжоновга шу савол билан мурожаат этди.
* Тўлдириш шарт бўлган жойлар
BBC © 2012 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.
Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.