Саудия Арабистони: аёллар ички кийимини эркаклар сотмасин

Сўнгги янгиланиш 5 январ 2012 - 16:44 GMT
Аёллар ички кийимлари дўкони

Facebookдаги кампания ортидан Саудия подшоси эркакларнинг аёллар ич кийимлари билан савдо қилишини тақиқлади

Саудия Арабистонидаги янги қонун-қоидага кўра, энди аёллар ич кийимларини эркаклар сотиши маън қилинади.

Хотин-қизлар киядиган кийимларни фақатгина аёл дўкондорлар сотишлари мумкин холос.

Шу пайтгача хотин-қизлар аксар эркаклар дўкондорлик қилиб келган бу мамлакатда қисилиб-қимтиниб, ич кийимлар харид қилишга мажбур эдилар.

Анча йиллардан бери Саудия Арабистонида аёл дўкондорлар етишмаслиги катта муаммо бўлиб келади.

Кўплаб саудиялик аёллар ич кийимларни эркак савдогарлардан сотиб олишга ийманишади.

Бироқ фаол аёллар Facebook Интернет ижтимоий тармоғи орқали бундай вазиятни ўзгартириш керак, дея кампания бошлашади.

Улар эркак сотувчилар ишлайдиган кийим дўконларидан ҳеч нарса сотиб олмасликка даъват қилдилар.

Мана энди Саудия Подшоси Абдуллоҳ махсус фармон чиқариб, аёлларнинг ички кийимларини эркаклар сотишини тақиқлади.

Бу дегани Саудия Арабистони бўйлаб 40 мингга яқин аёл учун иш ўринлари яратилади.

Чунки ич кийимларни сотадиган сотувчи аёллар керак.

Акс ҳолда, Саудияда аёллар учун мавжуд иш имкониятлари жуда чекланган.

Подшоликдаги ўта анъанадор муллалар қаршилигига қарамай, шунчалик бир натижага эришилгани салкам ижтимоий инқилобга тенг кўрилмоқда.

Айни пайтда, дўконларга ишга кирадиган янги аёл сотувчиларни ҳимоя қилиш ва диний полиция таъқибидан асраш учун Саудиядаги барча савдо марказларида ҳукуматнинг махсус кузатувчилари ишлашади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

bbc.co.uk navigation

BBC © 2012 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.