BBC navigation

Фоҳишалик ва фоҳишабозлик илдизлари қаерда?

Сўнгги янгиланиш 18 июн 2014 - 14:55 GMT

"Аҳлоқий курашнинг" қурбони

«Исфара шаҳрида 30 ёшли киши қӯшмачиликда гумон этилиб, қӯлга олинган. У эркак-аёлларни таништириб қӯйиш эвазига 300 сомонийдан хизмат ҳақи олган».

Тожикистонда «ахлоқий жиноятлар»га нисбатан кураш эълон этилгач, бу каби хабарлар мамлакат Ички ишлар вазирлиги вебсайтида мунтазам бериб борилмоқда.

«Ахлоқий жиноятлар»га қарши бошланган курашнинг дастлабки беш кунида 500 на-фардан ортиқ фоҳишанинг қӯлга олингани, улардан 450 нафари жинсий аъзолар касалликлари билан оғригани расмий равишда эълон этилганди.

Меҳмонхоналар, ошхонада… фоҳишабозлик

Гарчи эндиликда бу каби катта рақамлар келтирилмаётган бӯлса-да, лекин мамлакатнинг турли томонларида ушланаётган фоҳишалар, қӯшмачилар борасида хабарлар бе-риляпти.

Масалан, Ички ишлар вазирлиги билдиришича Ваҳдат шаҳридаги «Парасту» меҳмонхонасининг 20 ёшли қоровули қӯшмачиликда айбланмоқда. У икки эркакка икки аёл билан жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берганлиги учун 100 сомоний олгани айтилган. Агар 50 сомонийнинг деярли 10 АҚШ долларига тенг келадигани ҳисобга олинса, демак, қӯшмачиликда айбланаётган йигит 20 доллар ишлаб олган.

Маҳаллий таҳлилчиларнинг айтишларича, фақат Ваҳдат шаҳрида эмас, Тожикистоннинг бошқа шаҳарларидаги кӯпгина меҳмонхоналарда фоҳишабозлик учун пул эвазига имконият яратиб бериб келинади. Масалан, Хӯжанд шаҳридаги «Эҳсон» меҳмонхонаси ходимларига нисбатан айнан шу бетартиб жинсий алоқа қилувчилар учун шароит яратиб, пул ишлаб келганлари учун жиноий иш очилганди.

Лекин мамлакат жанубидаги Хуросон туманида ошкор этилган иш бундан-да, ошиб тушган. Аслида Файзобод туманидан бӯлган киши Хуросонга келиб, бир ошхонани ӯтган май ойида ижарага олади. У фақат ошхонадан тушган тушум билан қаноатланмасдан, жинсий нафсини қондирадиган кишиларга ошхонада имконият яратиб беради. Албатта, текинга эмас. У «хизмати эвазига» бир эркак-аёл жуфтидан 300 сомонийга тенг (яъни 60 доллар) олтин зирак, бошқа бир фоҳиша билан жинсий алоқа қилган эркакдан «Nokia» тамғали қӯл телефони олган.

«Жамият учун хавф» энди сезилдими?

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари "аҳлоқий кураш"га сафарбар қилинган

Айрим таҳлилчилар Ички ишлар вазирлиги бошлаган «ахлоқий жиноятлар»га қарши курашнинг дастлабки кунларидан фарқли равишда энди йирик рақамлар келтирилмаётганлигини бу ҳаракатга Халқаро Амнести Интернэшенл ташкилоти баёноти таъсири бӯлиши ҳам мумкин, дейишмоқда. Халқаро ташкилот «Тожикистон Ҳукуматини «Ахлоқий жиноятлар»да айбланган шахсларга нисбатан таъқиб ва босимларни тӯхтатишга чақирган эди.

Мазкур баёнотда милисия ходимлари «ахлоқий жиноятлар» содир этишда гумонланиб ушланганларга нисбатан таҳдид, калтаклаш ва мажбуран даволаш масканларига жӯнатиш каби усуллардан кенг кӯламда фойдаланишлари, ӯз ваколатларини суиистеъмол қилиш-лари таъкидланганди. Баёнотда ҳибсга олинганларнинг нафсониятига тегмаслик зарур, дейилганди.

Айни бир пайтда Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Ҳамро «ахлоқий жиноятлар»нинг жамият учун хавф туғдиришини айтганди. У 5 июнда фоҳишалик, қӯшмачилик, жинсий қулликка солиш ва одам савдоси каби ахлоқий жиноятлар олдини олиш ва бу жиноятларни очиш бӯйича шошилинч йиғин ӯтказганди. Вазир буёғига вазирлик электрон базасига бу жиноятлар билан ушланганлар борасидаги маълумотлар, у шахслар-нинг суратлари киритилишини билдирганди.

Орадан ӯтган икки ҳафта давомида ҳуқуқ-тартибот мулозимлари томонидан ӯтказилган текширишлар давомида фоҳишахона очган кишилар, қӯшмачилар, порнографик материалларни тайёрлаш ё тарқатишда айбланганлар қӯлга олинганлар. Улар Тожикистон Жиноий кодексининг фоҳишаликка жалб этиш ва порнографик материаллар ё нарсаларни ноқонуний тайёрлаш ё тарқатишда айбланишади.

Тожикистон қонунларига кӯра фоҳишаларнинг ӯзларига нисбатан жиноий иш очилмайди. Улар фоҳишалик билан бошқа шуғулланмасликка сӯз беришади ва қӯйиб юбориладилар.

Лекин фоҳишаликда гумон этилаётганлар тери-венерологик клиника ё марказларида текширувдан ӯтказилмоқдалар. Уларнинг бармоқ изи олинмоқда, суратга туширилмоқда.

Фоҳишалар айбланади, аёлларни шу кӯйга солганлар-чи?

Маҳаллий веб-сайтларда тожикистонликларнинг «ахлоқий жиноятларга қарши кураш» кампаниясига муносабатлари кӯриш мумкин. Оддий тожикистонликлар фоҳишалик, қӯш-мачилик каби ҳолларни қоралаш билан бирга бунинг олдини олиш борасидаги фикрларини қолдиришмоқда.

«Улар туфайли қанча-қанча оила бузилмоқда. Бу кулфат эмасми? Қанча одам касалликка чалинмоқда. Бу кулфат эмасми?», дея ёзғирган «Азия-плюс» веб-сайти мухлисларидан бири.

«Бу муаммога қарши мунтазам кураш олиб бориш зарур. Вақтинча текширишлар билан эмас. Биз кӯп қаватли уйда яшаймиз. Уйда бир нечта фоҳишахона бор. Милисияга хабар берсанг, ҳеч қачон келиб текширмайди…», дейди фоҳишабозлик муаммосини ҳал этилишига ишонмайдиган киши.

«Аёлларни тинч қӯйинг, яхшиси, иш жойлари яратиб беринг», деб ёзади бир ӯқувчи.

«Фоҳишалик ӯз-ӯзидан пайдо бӯлмайди. Унинг сабабларини изланг. Эҳтиёж бӯлгандан кейин таклиф ҳам бӯлади. Ҳисобот бериш учун ҳимоясиз қизларнигина жазолаш улардан фойдаланаётган мансабдорларни жазолашдан осонроқ», дея ёзган бошқа бир ӯқувчи.

Қадимий касбнинг ёш қурбони

"Отам ӯлиб кетган. Онам фаррошлик қилиб, бизни - тӯрт қизни катта қилди. Катта опам турмуши бузилиб, икки яшар боласи билан уйга қайтиб келди. Дастурхонимизда нон-чой, қанддан бошқа нарса йӯқ. Баъзи кунлар оч қолиб кетардик. Ишлай десам, иш йӯқ. Россияга кетишга икки-учтасидан йӯлкира учун қарз сӯрагандим, бермади. Нима қилай, осмон узоқ, ер қаттиқ. Мени ҳеч ким танимайди, деб Хӯжандга келиб… Гуноҳ қилаётганимни ӯйлаб, кечалари уйқум қочади. Қандай пул топиб келаётганимни онам, опам, сингилларим билишмасин, дея қӯрқаман. Агар, билиб қолишса… Айниқса, онам… Иснодга чидай олармиканлар?"

Бошқа бир ӯқувчининг фикрича:

«Беш кун ичида шунча фоҳишани ушлаш воқеликка тӯғри келмайди. Менимча, ушлаганлар уларнинг манзилларини олдиндан билишган».

Кӯпгина тожикистонликлар фикрича бошқача кураш йӯлини тутиш зарур. «Бунинг ӯрнига коррупсияга, давлат мулкини талон-тарож қилаётганларга қарши курашинг. Раҳбар-лик вазифаларига чинакам салоҳиятли, ҳалол одамларни қӯйинг. Ёшлар орасида оилани мустаҳкамлаш учун тушунтириш ишлари олиб боринг. Биз курашяпмиз, дея ҳар бир аёлни ахлоқсизликда айбламанг», деган куйинишлар бор бир хатда.

«Аслида ёш қизларни йӯлдан ураётган, кӯнгли ҳар ҳафта янги аёл тусайдиган ҳаром пул қутуртирган янги бойларни, мансабдорларни жазолаш керак», дейди қизини фоҳиша-ликда айблашган она.

Осмон узоқ, ер қаттиқ

"Иложим йўқ эди..."

Аслида қишлоқда яшайдиган, Хӯжанд шаҳрига келиб, ӯз танини сотиб, пул ишлаётган 25 ёшли ёш аёлнинг айтишича, уни бу йӯлга киришга оилаларидаги моддий етишмовчилик бошлаган.

«Отам ӯлиб кетган. Онам фаррошлик қилиб, бизни - тӯрт қизни катта қилди. Катта опам турмуши бузилиб, икки яшар боласи билан уйга қайтиб келди. Дастурхонимизда нон-чой, қанддан бошқа нарса йӯқ. Баъзи кунлар оч қолиб кетардик. Ишлай десам, иш йӯқ. Россияга кетишга икки-учтасидан йӯлкира учун қарз сӯрагандим, бермади. Нима қилай, осмон узоқ, ер қаттиқ. Мени ҳеч ким танимайди, деб Хӯжандга келиб… Гуноҳ қилаётганимни ӯйлаб, кечалари уйқум қочади. Қандай пул топиб келаётганимни онам, опам, сингилларим билишмасин, дея қӯрқаман. Агар, билиб қолишса… Айниқса, онам… Иснодга чидай олармиканлар?», дейди бу қизгина.

Таҳлилчиларга кӯра, Тожикистонда фоҳишалар сони орта бораётганининг иқтисодий сабаблари кучли. Лекин унинг бошқа сабаблари ҳам йӯқ эмас.

Расмий маълумотларга кӯра Тожикистонда аёллар сони эркакларникидан кӯп. Тожикистонлик бир миллиондан ортиқ эркакнинг меҳнат муҳожирлигига, асосан Россияга жӯнаб кетишлари аёллар сонини кескин ошириб юборди.

Тӯйдан сӯнг ёш хотини билан икки-уч ой яшаган йигит Россияга кетгач, бошқа бир аёлни топиб, ӯз турмуш йӯлдошини бутунлай унутмоқда. Ҳали уйланмаган йигитлар россиялик қизлар билан никоҳдан ӯтиб ё ӯтмасдан яшаш ҳоллари тӯхтовсиз кӯпайиб, ӯн мингларга етган.

Икки хотинлик муаммо ечими бӯла оладими?

Йигирма ёшигача турмушга узатиш анъана бӯлган Тожикистонда ӯттиз ёшдан ошган қизлар сони тобора кӯпайиб бормоқда. Йигитлар иккинчи, учинчи уйланишда ҳам бокира қизлар билан турмуш қуриш ҳоллари тез-тез учрайдиган ҳолга айланиб қолган.

Тожикистонда вақти-вақти билан икки хотинликни расмийлаштириш борасида таклифлар ӯртага чиқиб туради. Бу таклифларни ӯртага сураётганлар икки хотинлик айнан фоҳишабозлик, қизларнинг мажбур бӯлиб ёмон йӯлга кириб кетишлари олдини олишига ишонадилар.

«Аслида бизда норасмий равишда икки хотин билан яшаётганлар оз эмас. Гарчи мамлакат Жиноий Кодексида икки ё кӯп хотинликка нисбатан махсус модда бӯлса-да, фақат айрим ҳоллардагина икки хотинли эркаклар жазога тортилмоқда. Айни бир пайтда икки хотинликни қонунийлаштириш тарафдорларига қараганда унга қаршилар кӯп», дейди маҳаллий таҳлилчи Баҳром Неъматов.

«Ӯз танини сотиб, тирикчилик қилишга мажбур, натижада жинсий аъзолар касалликларига учраб қолган аёллар аниқланади. Лекин нега Россиядан ана шундай касалликларни юқтириб, ӯзларининг аёлларига юқтираётган эркакларга нисбатан ҳеч қандай чора кӯрилмайди?», дейди ӯз номини айтишни истамаган тери касалликлари бӯйича мутахассис аёл.

«Мамлакатимиз қонунларига кӯра, фоҳишалик жиноят ҳисобланмас экан, «ахлоқий жиноятларга» қарши курашда қизларни, ёш аёлларни ушлашларни қандай тушуниш мумкин. Балки «ахлоқий жиноятлар» атамасини «ахлоқ бузишлар» деб ӯзгартириш зарурдир, дейди маҳаллий таҳлилчи.

Лекин «ахлоқий жиноятларга қарши кураш» номи остида куракда турмайдиган айблар ёпиштирилиб, жазога тортишларнинг кӯпайиши мумкинлиги аҳоли орасида энг катта хавотирликка боис бӯлмоқда.


Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.