BBC navigation

Тожикистонлик меҳнат муҳожири кундалигидан. 14-ҳикоя

Сўнгги янгиланиш 13 март 2014 - 16:51 GMT

Ӯн тӯртинчи ҳикоя

"Юз сӯм пулинг бӯлгунча, юзта дӯстинг бӯлсин!» Мен Шуҳрат яшайдиган янги ижара уйда у дамлаб берган аччиққина кӯкчойни ичиб ӯтирар эканман, ана шу ӯзбек мақоли ха-ёлимда айланарди.

Бир кӯчада катта бӯлган тенгдошлар кӯп, синфдошлар кӯп, лекин чинакам дӯстлар бармоқ билан санарли. Майли, юзта бӯлмаса ҳам, менда Шуҳрат каби энг оғир дамларда юкимни енгиллатадиган, суюнсам, суюнадиган, куюнсам, куюнадиган дӯстларим бор-ку! Агар у мени деб ҳатто ишини ташлаб келмаганда, кӯчада қолдим, уч-тӯрт кунгина бошпана бериб туринглар, дея қайси бир танишимнинг эшигида сарғайиб ӯтирган бӯлармидим…

Шуҳрат эса, тинмай менинг кӯнглимни кӯтаради:

- Қайси бир бахти кулган қизни кӯз остига олиб келдинг, Иншааллоҳ, бу йил тӯйингни ер эканмизда, - дейди бӯшаган пиёлани қӯлимдан олар экан.

Мен жилмайганча жавобдан қочаманда, Шуҳратнинг Петровско-Разумовский метроси яқинидаги янги ижара уйидаги шериклари билан қизиқаман. У ҳали таксида келаётганимизда беш киши бир бӯлиб, бир хоналик уйни ижарага олишганини, ҳаммалари шу уйда рӯйхатдан ӯтишганини айтганди. «Энди ОМОНчилар ҳам, бошқалари ҳам келишса, ҳужжатимизни кӯрсатиб, остонаданоқ қайтарамиз», деди ва «Умид, сен олтинчимиз бӯласан», дея елкамга қӯл ташлади.

ОМОН хоҳлаган пайт ижара хонага бостириб келиши мумкин.

Ишқилиб, ОМОНчилар қӯлига тушмаган бӯлсинда

Ижара уй ӯттиз минг рублга олинган экан. Кенггина хонада бемалол ӯн киши ҳам ётса бӯлади. Устига ошхона ҳам бор. Олти кишига беш мингдан тушадиган бӯлди.

- Умид ака, сиз мени танимадингиз-а, - деди кечки пайт ишдан қайтган янги ҳамхоналаримдан бири. – Акангиз бизга синф раҳбари бӯлганлар. Сен ӯқишинг керак, билимингни увол қилма, дердилар ҳали мактабни битирмасимданоқ Россияга отланаётганимни эшитиб.

Мен Олимжон исмли йигирма бир яшар бу йигитни танимадим. Кӯрган бӯлсамда, эслай олмадим.

- Лекин Умиджон акамнинг келганлари яхши бӯлдида, квартира ҳақимиз беш юз-беш юздан камайди, - деди ҳазилкаш қӯшнимиз Билолиддин.

У шундайгина биздан уч ҳовли нарида туради. Отаси қишлоқдан биринчи бӯлиб Россияга кетганлардан бири эди. Тӯрт йил бӯлдими, беш йилми, Россиядан тобутини олиб келишганди. Иккала ӯпкаси шамоллаб ӯтиб кетган экан. Раҳматли буни билмаганми, ё билсада, тузалиб кетарман, деб ишлаб юраверган эканми, тӯртта боласи етим қолди. Каттаси - мана шу Билолиддин.

- Лекин бир нарсани айтиб қӯяй: сенинг азон айтишингга биз ӯрганиб қолдик. Умид аканг ҳали ӯрганмаган. Вақтидан бир соат олдин азон айтиб, ширин уйқусини бузмайсанда, - деди ва-ҳа-ҳалаганча Шуҳрат.

Хуллас, ижара уйида қишлоғимиздан тӯрт кишимиз. Яна бир ҳамхонамиз - Эшмурод Душанбе томондан. Олтинчи шерик - Холмурод эса, Ӯзбекистондан. Мен у билан танишаётиб, Эргашалини эслагандим. Бу ҳазилкаш, ичи куйса ҳам, жилмайиб турадиган, босиқ йигит билан тезда дӯстлашиб кетгандик.

Қӯнғироқ қилсам, телефони жавоб бермаяпти. Ишқилиб, ОМОНчилар қӯлига тушмаган бӯлсинда. Чунки у ҳам биз турадиган ижара уйда эмас, бошқа ерда вақтинча яшаш учун рӯйхатдан ӯтганди. Ижара уйимизга бостириб кирган ОМОНчилар у ерда рӯйхатдан ӯтганларниг пулини олиб, бошқа ерда рӯйхатдан ӯтганларнинг ҳаммасини Россиядан чиқариб юборишган экан-ку!

Тақирбошлар дастидан муҳожирларнинг электричкага ӯтиришга юраклари йӯқ.

Россияда неофашистлар йӯқми?

Ишдан келган йигитлар ювиниб-артиниб чиқишгунча Шуҳрат ӯртадаги столга дастурхон ёзди. Мен жомадонимни очдимда, уйдан олиб келган нон ва бошқа неъматларни ӯртага қӯйдим. Фақат иккита патир, уч-тӯрт сиқимдан майиз, бодом, ёнғоқ мағзи, кичкина пластмасса идишдаги асални олиб қӯйдим. Уйга кетаётганимда Эргашали «менга нима олиб келасиз, онам ёпган патирни соғиндим», деганди одатдагидай жилмайганича.

Кийимини алмаштириб чиққан Билолиддин чой дамлаб келди. Зум ӯтмай, дастурхон атрофида олтовлон жамулжам бӯлдик.

- Қани, жаннатмакон юртимиз меваларини интизор қилмайлик, - Шуҳрат шундай дея патир синдирди.

Қишлоғимиз йигитлари, Эшмурод ортиқча «олинг-олинг»ни кутмасдан, гоҳ бодом, гоҳ майиз татиб кӯришга киришишди. Фақат Холмурод тортиниб ӯтирарди.

- Холмурод, олсангизчи, дастурхонга қӯйилдими, демак, ҳаммамизники.

Шуҳратдан кейин мен ҳам Холмуродни дастурхонга қараб ӯтиришга ундадим.

Олимжон телевизорни ёқди. Нақ супрадек келадиган телевизорда Украина воқеалари кӯрсатиларди. Бири қӯйиб, иккинчиси Украинада неофашистларга Худо бергани, улар

истаган номаъқулчиликларини қилаётганларини айтарди.

- Шу Украина воқеалари чиқиб, биз ҳақимизда кӯрсатмай қӯйишди, хайрият, - деди Шуҳрат. - Йӯқса, ҳар куни қайси бирдир уйга ОМОНчилар бостириб киришгани, қонунни бузиб ишлаётган тожикистонлик, ӯзбекистонлик, қирғизистонлик мардикорларни ушлаб, депорт қилишаётганини кӯрсатишарди.

- Битта биз эмас, вьетнамликларни ҳам кӯрсатишадику - деди Билолиддин. - Ӯтган ҳафта улар кийим тикаётган ертӯлани топишгани, яшириниб олган ерларидан ҳаммаларини чиқариб, юртларига бадарға қилганликларини оғиз кӯпиртириб айта-айта, кӯрсатишди-ку!

- Ӯртаосиёликми, вьетнамлими, қора танлими, кӯчада учраб қолса аямай савалайдиган, ӯласи қилиб урадиган, ӯлдириб кетадиган ӯзларининг фашистларини нега кӯрсатишмайди? Онда-сонда биз чора кӯряпмиз, биз ирқчи эмасмиз, дегандайин битта-иккитасига енгилгина ҳукм беришади. Одамларимизнинг электричкага ӯтиришга юраклари йӯқ. Тӯсатдан анови тақирбошлари бошларини ялтиллатиб, қӯлларида темир таёқ кӯтариб кириб келиб, дуч келган мусофирни аямасдан уришга тушишади…

Шуҳрат айтган бу гапларни биринчи марта эшитишим эмас. Шунгами, жимгина қулоқ солиб ӯтирардим. Билолиддин, Олимжон, Эшмурод ӯзлари дуч келган, эшитган воқеаларни гапиришарди. Фақат Холмурод гапга аралашмас, жимгина чой ҳӯплаб ӯтирарди.

"Муҳожирлар гапларини ҳам ўйлаб гапиришадиган бўлган".

Ичимдан топ Холмурод

Холмурод бир хонада яшай бошлаганимизга уч-тӯрт кун ӯтганда ҳам мен билан саломлашиш, ҳол-аҳвол сӯрашдан нарига ӯтмади. Шуҳрат буни сезган кӯринади, менга, «шошма, ҳали Холмурод билан қалинлашиб кетасизлар. Ӯзи яхши йигит. Лекин яхши таниб-билмаган одамнинг олдида очилиб гапирмайди, унинг ӯзи билан хам тузук-қуруқ суҳбатлашмайди», деди. Кейин билсам, Холмурод Россияга келаётганда отаси «оғзим бор, деб дуч келган одамнинг олдида вайсайверма. Деворда ҳам қулоқ бор. Ӯйламай-нетмай айтган гапинг Ӯзбекистонга етиб келса, ана кейин чақир-чақир қилишса, нима қиламиз», деган экан.

«Холмурод аслида Бекободнинг Бӯкага яқинроқ қишлоқларидан бӯлади. Унинг айтишича қишлоқларида уч-тӯртта одам йиғилса, ҳеч ким ӯз ҳаётидан нолимас, ҳукумат одамлари тӯғрисида бир оғизгина танқидий фикр айта олмас экан. Биттаси етиштирган буғдой ҳосилидан бир қоп қолдирмасдан режага деб олишганликларидан нолиган экан, эртасигаёқ тегишли идораларга чақиришибди.

Шуҳрат айтгандай дастурхон атрофида ӯтирганимизда, ё телевизор кӯраётганимизда Холмурод аста-секин гапга аралашадиган бӯлиб қолди. Лекин барибир у менга хавотирланиб қараб қӯяётганини сезардим.

Умид,

Москва.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.