BBC navigation

Тожикистонлик меҳнат муҳожирининг кундалиги - тўққизинчи ҳикоя

Сўнгги янгиланиш 5 феврал 2014 - 09:32 GMT

Асрлардан асрларга кўчиб юрган сандали...

Тӯрт кундан буён онам айтганларидай «совуқ биз томонга қамалиб олди». Қишлоқнинг энг чекка маҳалласида яшайдиган саксон ёшли тоғамлардан хабар олиб келаётиб кимсасиз кӯчада борар эканман, қаршидан изиллаб келаётган аёз юзимни чимчилайди. Кӯзимдан оқаётган ёш бетимда қотиб қолаётгандай туюлади.

Бизда ҳатто шамолларни ҳам ажратишади. Шарқ томондан эсган шамолни «Қӯқон шамоли», ғарб томондан эсган шамолни эса «Бекобод шамоли», дейишади. Қариялар «Қӯқон шамоли» эсса ҳаво исишини, аксинча «Бекобод шамоли» совуқ олиб келишини айтишади.Тӯрт кундан буён нуқул «Бекобод шамоли» эсади.

Изғиринга чидаёлмай шарфим билан оғиз-бурнимни ӯраб оламан. Лекин «Бекобод ша-моли» энди кӯзимни ялай бошлайди. Кӯз очишга зӯрға куч топиб, қадамимни тезлашти-раман.

Худди шу лаҳза Шуҳратни эслайман. У Москвага жӯнаб кетгандан кейин у ерда бирда-нига ҳаво совуб кетганди.Ӯшанда «эҳ, дӯстим, юз минглаб тожикистонлик чидаётган қо-ронғиликка сен чидаёлмадинг, энди ӯттиз даража совуқда нима қилаётган бӯлсанг,» деган-дим унга қӯнғироқ қилганимда.

Мана энди кӯз очирмаётган совуқ шамолга чидаб-чидаёлмай борар эканман, Шуҳрат ку-лимсираб таъна қилаётгандай бӯлаверди. «Қалай, Москванинг ӯттиз градусидан ӯзимиз-нинг ӯн градусимиз баданингни тешгандайин ӯтказворади, деганимга энди ишондингми?»

Оч ӯлмагин, тӯқ ӯлгин…

Мен уйга кириб, бозиллаган сандалга оёқ-қӯлимни тиқиб исинар эканман, онам тоғам-нинг ҳол-аҳволларини сӯрайдилар. Онам ӯзлари пиширган қатлама, иккита патирни ту-гунчага тугиб, шамоллаб қолган акаларига бериб юборгандилар. «Тоғам ҳеч ким қатламани синглим каби пишира олмайди, дея сизни роса дуо қилдилар», дедим онамга. Онам акаларининг анча тузалиб қолганларини эшитиб хурсанд бӯлдилар…

Онам бир кун олдин акаларини кӯриб келгандилар. Мен онамга тоғамнинг ҳатто мен билан сӯрашиш учун қийналганча ёнбошлаганликларини айтмадим. Саксон ёшли тоғам-нинг «Оч ӯлмагин, тӯқ ӯлгин, қиш ӯлмагин, ёз ӯлгин,» деганча кӯзларини юмиб олиб, уст-ма-уст калима ӯгирганликларини ҳам айтмадим.

«Чилла сафари тугаётганда бир ӯзини кӯрсатиб қӯяди-да», деганди мана шундай қаҳра-тон кунларда сандалнинг ҳузури жон эканлигини айтганча ӯт олиб кирган кичик келинини дуо қилган тоғам.

Мана энди онамга жилмайганча тоғамнинг ҳали узоқ яшашларини айтатуриб «Оч ӯлма-гин, тӯқ ӯлгин, қиш ӯлмагин, ёз ӯлгин»ни эслайман. Ажойиб одамларимиз бор-да, ҳатто ӯлимидан ҳам ҳеч ким озор чекмаслигини исташади. Қишда қабр қазишдан тортиб, майит-ни тупроққа топшириш, тонг отмасдан кӯчада тизилиб фотиҳага келган-кетганларни куза-тиш, зарур маъракаларни ӯтказиш… Тоғам айни шу каби қийинчиликларни ӯйлаб Аллоҳ-дан Азроилнинг кейинроқ келишини сӯрагандирлар…

Лекин беш ойдан буён тӯшакда ётган бемор тоғамни айтмайин, ҳатто соғлом одамлар-нинг ҳам бутун вужудингни қақшатадиган совуққа чидаши осон эмас.Устига январ ойи-нинг анчагина илиқ келишини кӯрган анчагина одамлар қишга ғамлаган ӯтин-кӯмир тугаб бораётганига эътибор беришмади. Мана энди кӯмир уч баравар қимматлади, ӯтин камида икки баравар.

Қӯшни - қӯшнининг бозори, дейдилар

«Хайрият, сен юборган пулга бирданига уч тонна кӯмир олганимиз, агар айрим одам-лардайин бир қоп-икки қопдан олганимизда, ҳозир нима қилардик. Икки қадам наридаги Қирғизистондан кӯмир тӯхтовсиз келаверишига, ӯтган йилдаги каби февралга бориб нар-хи арзонлашишига ишонишган-да. Бу Қирғизистон ҳаливери чегарани очишни ӯйламайди чоғи».

Акамнинг бу сӯзлари мени ӯйлантириб қӯяди. Аввало, ӯша бир қоп-икки қоп кӯмир оладиганларнинг чӯнтакларига қараган бӯлишлари мумкинлигини ӯйлаб, уларни оқла-гандайин бӯламан. Кейин онамнинг «қӯшни - қӯшнининг бозори», деган гаплари миямда айланади. Неча йилдан буён Ӯзбекистон табиий газни бермай қӯйган, энди бӯлса, бошқа қӯшнимиз чегарани беркитиб қӯйиб, бир томондан кӯмир сотадиган аҳолисини тирикчи-ликдан маҳрум қилди, иккинчи томондан бизда кӯмир қимматлашиб, одамларимизнинг уй-жойини иситиш учун қийналишига сабаб бӯлди.

Шу онда бизда ун арзонлиги, тегирмонлар тӯхтовсиз ишлаб турганлигини эслаб, ишқи-либ, Қозоғистон билан гапимиз қочмасин-да, дейман. Унда Қозоғистон буғдой юбормай қолса, бундан ӯн олти-ӯн етти йил олдинги каби тӯрт киши учун бериладиган бир буханка нонга ярим кечадан навбат туришлар бошланишини ӯйлаб юрагимга оғриқ киради…

Хайрият, бизда уй-жойсизлар – «бомж»лар йӯқ ҳисоби

Бугун кечагидан ҳам совуқроқ. Музлаган кӯчада чана учиб юрган уч-тӯрт болани кӯр-дим. Бутун январ ойи давом этган таътилдан сӯнг болалар мактабга боришмай, дарслар яна ӯнинчи февралгача бӯлмаслигини эълон қилишибди. Бошқача айтганда, мактаблар ёпилибди.

Болаларга қараб туриб акамнинг гапларини эслайман: «Бундай қаттиқ совуқда синфлар-ни иситиш осонми? Шӯрлик болалар қачонгача мактабга уйларидан кӯмир, ӯтин ташиша-ди?»

У-бу нарса харид қилиш учун бозорга боргандим. Бозор бӯшаб қолгандайин кӯринди. Совуқ ҳаммани уй-уйига қувиб юборгандай.

Сомса пишириб сотадиганлар олдига яқинлашганда тӯсатдан кӯз ӯнгимга талабалик йилларимдаги бир воқеа келди. У пайтлар Россиядаги опам шу ӯзимизнинг бозорда савдо қилардилар. Таътил кунлари эди. Опамнинг нарсаларини жойлаштириш учун дӯконга бо-раётиб, уч-тӯрт одамнинг ниманидир ӯраб олишганини кӯрдим. Яқинлашиб бориб қара-сам… ӯртада… тарашадек қотган одам ӯлиги ётарди. Афтидан қирқ ёшлардаги, озғин, бетини соқол босган новча одам.

«Қачон кӯрманг, маст эди. Учрагандан пул сӯраб юрарди», деди четга чиқиб бораркан палтоси тор келиб қолган семиз бир аёл истеҳзо билан. «Илгари туппа-тузук эди. Энди ҳаётда нималар бӯлмайди. Аламини ичкиликдан оладиган бӯлиб қолганди», деди ӯлик-нинг кӯзларини кафти билан юмиб қӯйган одам.

Шу пайт қаердандир милисалар келиб қолишди. Суриштириш бошланди…

Бу воқеани эслайман ва Россиядаги уй-жойсиз одамлар, русларнинг ӯзлари айтмоқчи – бомжлар эсимга келади. Хайрият, бизда уй-жойсизлар йӯқ ҳисоби, одамларимиздан меҳр деганлари бутунлай бегона бӯлган эмас, қариндошими, қӯшнисими, кӯчада қолса, бошпа-на беришади, еган-ичганларини баҳам кӯришади…

Орадан ярим соат ӯтар-ӯтмас бир миллатни меҳрли, иккинчисини буткул меҳрсизга чи-қариш хато эканлигини тан оламан. Бунга телевизор, музлатгич, электр иситгич, дазмол каби моллар сотадиган дӯстимнинг ҳикояси сабаб бӯлади.

«Мен оқни қора, қорани оқ деб ёза олмайман»

Фотиҳ

"Совуқда фақатгина музлаб ӯлмайдилар. Ӯпкаси, буйраги шамоллаб ӯлаётганлар қанча!"

Бу дӯстим аслида журналистикани битирган, лекин қайси бир газетада бир ой ишлар-ишламас, савдога ӯтиб кетган. «Сенинг қаламинг ӯткир эканлигини, журналистикани яхши кӯриб, шу соҳага ӯқишга кирганингни биламан. Нега бундай қилдинг?» Ӯшанда у менинг саволимга кулимсираганча савол билан жавоб қайтарганди: «Сени мактабда Ал-Хоразмий дейишарди. Иқтисодни ипидан-игнасигача биласан. Нега Россияда улоқиб юрибсан?»

Менинг жавобим у каби кулимсирашдан нари ӯтмади. Лекин вақти келиб Фотиҳ дӯстим-нинг нега газетадан кетганлигини эшитдим. Ӯзидан эшитдим. «Мен оқни қора, қорани оқ деб ёза олмайман. Менсиз ҳам одамлар матбуотга ишонмай қӯйишган. Вақти келиб тарих олдида, авлодлар олдида қораотлиқ бӯлишини истамайман!» У бу сӯзларни айтаётганда кӯзлари ёнарди.

Мен Фотиҳдан савдоси юришган-юришмаётганлигини сӯрайман. « Иссиқ бӯлганда паш-ша қӯриб ӯтирардим. Ҳозир ӯша пашша ҳам йӯқ электр бӯлмагач одамларга телевизор, электр печка нима керак? Устига бу совуқда бозорга чикадиган сенга ӯхшаган девюраклар кам топилади», деди у.

Мен Фотиҳга талабалик йилларимда сомсапазнинг тандири олдида исинаман деб ӯлиб қолган одамни эслаганимини айтдим. «Совуқда фақатгина музлаб ӯлмайдилар. Ӯпкаси, буйраги шамоллаб ӯлаётганлар қанча!» Фотиҳ шундай дейди-да, Душанбе шаҳрида бир аёл ӯзи ва уч қизалоғини ёқиб юборганини айтади.

Ёнаётган аёллар ва бӯйнига арқон солган эркаклар

Аёл беморхонада дунёдан ӯтибди. Қизларидан каттаси - тӯққиз яшарининг аҳволи ӯта оғир эмиш.

«Кичик қизи - тӯққиз ойлик экан. Онани не аҳволга солишдийкин, билмадим, ҳатто эми-зикли чақалоғи кӯзига кӯринмабди. Сайтда у аёлнинг қарздор бӯлиб қолганлигини ҳам ёзишган…»

Фотиҳ шундай дея аёллар орасида ӯз-ӯзини ёқиб юборишлар кӯпайганини айтади. Ӯт-ган йили шу вилоятимизнинг Ғончи туманида бир аёл ӯзи ва қизалоғини ёқиб юборганини эслайди. «Уни ӯлимга олиб борган дея қайнанаси ва қайнисини жазолашганди», дейди ӯй-ланганча Фотиҳ.

- Бизда оилавий зӯравонлик тугамас экан, аёлларнинг ӯз азиз жонига қасд қилишлари олдини олиш қийин. Ӯтган йилгига солиштирганда ӯз жонига қасд қилишлар яна кӯпа-йибди. Мен бирда бу қасд қилишлар сабаби билан қизиққандим. Оилавий зӯравонликдан ташқари кейинги пайтларда иқтисодий сабаблар ҳам кӯпайган. Айниқса, эркаклар би-ровдан қарз бӯлиб қолиб, қора қозонни қайнатишга пул топа олмай бӯйинларига арқон со-лишяпти, ӯзларини поезд тагига ташлашяпти. Улар орасида тезроқ бойишни истаб, ӯзи яхши билмаган бизнесга қӯл уриб, синиб қолганлар бор…

Анварқори қайси қарздорларни қарзини тӯлашга чақирди?

Ғариблик

Мен қарздорлик ҳақида ӯйлайман. Агар бир-иккита товламачи-муттаҳамни ҳисобга олмаса, бизнинг одамлар фақат муҳтож бӯлиб қолганларидагина қарз сӯрашади. кӯпроқ тӯй қилганлар, кутилмаганда бирон яқинлари дунёдан ӯтиб, маърака-маросимларга пули етмаганлар қарз олишарди. Энди мана Россияга ишга жӯнаётганлар қарз олишяпти. Йӯлкира, Россияда яшаш учун рӯйхатдан ӯтиш, ишга рухсатнома олиш…

Айниқса, ишга рухсатнома олиш қийин. Бунинг учун камида бир ой кутиш керак. Бу бир ой давомида ижара уй учун камида 150 доллар тӯлаш, ейиш-ичиш учун пул… Рухсатномани ҳам тӯғридан-тӯғри олиш мингтадан биттага насиб этади. Қолганлар бу рухсатномани етти минг рублга олиш ӯрнига беш баравардан кӯп пул сарфлашади. Чунки ана шу рухсатнома бериш ҳам тирикчилик манбаига айланиб кетган. Камида тӯрт-беш қӯлдан ӯтиб келади. Ҳар бир қӯл эгасига пул тӯланади…

- Жума оқшом Тошкентдан исломий деб аталадиган ҳар ҳафта бериладиган кӯрсатувни кӯрдим. Мавзу – қарз бериш, қарздорлик ҳақида экан. Қарз бериш садақа беришдан афзаллиги, чунки у муҳтожларга берилиши ҳақида гапиришди. Ногирон, оғир бетобларни ҳисобга олмаганда, вақтида қарзини бермаётганлар ё буни ӯйламаётганларни масъулиятсизга, дангасага чиқаришди. Бунга ҳеч бир эътирозим йӯқ. Лекин кӯрсатувни олиб бораётган муҳтарам Анварқорининг бир гапига эътибор бердим. Тошкентдек шаҳри азимнинг имом хатиби бӯлган бу одам вақтида коммунал хизмат ҳақларини бермаётган одамларни ҳам қарз тӯлашдан қочаётган кишилар қаторига усталик билан кӯшиб кетди. Бир сӯз билан айтар бӯлсам, у ана шу одамларни шаҳар ҳукуматига қарзларини тӯлаб қӯйишга ча-қирди…

Фотиҳ шу гапларни айтар экан негадир юзини дераза томон буриб олди.

Қизиқ, Ӯзбекистон ҳақида гап кетса, негадир москвадаги ҳамхонам Эргашали эсимга тушаверади. Унинг қариндошлари бутун Ӯзбекистонга тарқаб кетганми, дейман. Аммаси Қӯқонда, тоғаси Тошкентда… Ҳозир етмишни қоралаган ана шу тоғаси электр, иссиқ сув, совуқ сув кабилар учун ӯзидан орттириб пул тӯла олмас экан. Яна бир ой тӯламасангиз, пенсиянгиздан тутиб қоламиз, дейишибди ҳукуматнинг тегишли хизматида ишлаётганлар. Эргашали бу гапни телефонда онасидан эшитиб, тоғасига пул юборибди…

Хайрият, ҳали бизда бу даражага етишганча йӯқ. Лекин электрдан фойдалангани учун халқаро ташкилотлар ажратган пулни фақат муҳтожларга эмас, егани ортида, емагани олдида бӯлган одамларга ҳам беришаётганини эшитганим бор…

Умид.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.