Дариға Назарбаева: 'Наша ўсадиган ерларни ижара бериш керак'

  • 14 Январ 2014

Хабар қилинишича, Қозоғистон парламенти аъзоси ва мамлакат президентининг қизи - Дариға Назарбаева ёввойи наша ўсадиган ерларни йирик фармацевтика ширкатларига ижарага беришни таклиф қилган.

Мазкур таклиф бир неча ўн йилдан бери мамлакатда наша ўстиришга барҳам бериш ҳаракатлари муваффақиятсиз кечаётган бир пайтда янграмоқда.

"Мен нашага ёндашувимизни қайта кўриб чиқишни тавсия қиламан", деб айтган Дариға Назарбаева парламентда қилган чиқишида. Бу ҳақда Тенгри Ньюс вебсаҳифаси хабар қилган.

Ички ишлар вазири Қалмуханбет Қосимов ғояга хайрихоҳ кўринган. У Франция ер ҳажмидан икки баравар катта Шуй водийсига ишора қилган.

Қозоғистон расмийлари ўзлари эса, мазкур Жамбил вилоятида жойлашган Шуй минтақасида ўсадиган ёввойи нашани йўқ қилишга қарши бир неча йиллардан бери кураш олиб боришади.

"Сиз ушбу 140,000 гектарли ерни муҳрлаб қўя олмайсиз", дейди у. "Наша бутун мамлакатимиз бўйлаб тарқалмоқда".

Назарбаева хонимнинг таклифи Қозоғистонда истиқомат қилувчи баъзи одамлар учун мубоҳасали кўриниши мумкин. Мамлакатда бангиворлик кенг тарқалган ва ҳукуматнинг гиёҳванд моддаларга қарши сиёсати амалга қатъий амалга тадбиқ этилган.

Парламент мажлисидан чиққанидан сўнг журналистларга гапирган Дариға Назарбаева ўзи ҳеч қачон нашани қўллаб кўрмаганини очиқлаган.

"Ҳатто, қандай ҳиди борлигини ҳам билмайман, тўғрисини айтсам", деб айтган у.

Қозоғистондаги йирик ҳудудлар айни ўсимликларни ўстириш учун имконли экани гиёҳвандлик муаммоси ортидаги асосий омиллардан бири сифатида кўрилади.

Яна бир омил Афғонистон. Афғонистонда етиштириладиган гиёҳванд моддалаорнинг 15 фоизга яқини Россия ва Оврўпога Марказий Осиё орқали олиб ўтилади.