BBC navigation

Қирғизистон парламенти 'Қирғизгаз'ни 'Газпром'га 1 долларга сотди

Сўнгги янгиланиш 27 ноябр 2013 - 16:25 GMT

Қирғизистон парламенти мамлакатнинг газ таъминоти билан шуғулланадиган "Қирғизгаз" ширкатини Россиянинг "Газпром" ширкатига рамзий 1 АҚШ долларига сотиш ҳақидаги келишувни маъқуллаган.

Шу йилнинг июл ойида Қирғизистон ҳукумати ҳайъатининг Москвага ташрифи пайти Россия ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида келишув имзоланган ва бу битим кучга кириши учун икки мамлакат парламентларининг маъқуллови талаб қилинарди.

Келишувга кўра, "Қирғизгаз" ширкатига тегишли барча қувурлар, еростидаги газ омборлари ва газни тақсимлаш станцияларига Россиянинг "Газпром" ширкати тасарруфига ўтади.

Бунинг эвазига "Газпром" Қирғизистондаги газ таъминоти тизимини яхшилаш мақсадига 625 миллион долларга тенг маблағ сарфлашни ўз бўйнига олади.

Шунингдек, Россиянинг давлат назоратидаги ширкати Қирғизистон ҳудудидаги газ конларини қидириб топиш ва бу конлардан газ чиқариб олиш билан ҳам шуғулланади.

Қирғиз расмийлари ушбу келишув мамлакатдаги газ таъминоти билан боғлиқ вазиятни яхшилашига умид қилаётганларини айтганлар.

Россия билан Қирғизистон ҳукуматлари ўртасидаги газ соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган келишувни парламент аъзоларидан 65 нафари маъқуллаб, 15 депутат қарши овоз бергани хабар қилинмоқда.

Минтақанинг қашшоқ мамлакати бўлган Қирғизистоннинг асосий газ таъминотчиси Ўзбекистон бўлиб келган.

Мустақиллик йилларида Қирғизистон фойдаланилган табиий газ учун Ўзбекистонга ҳақ тўлолмаслиги, Ўзбекистон эса йил охирида - қиш совуқлари бошланган пайтда газ узатишни тўхтатиб қўйиши деярли доимий ҳодисага айланди.

Ўзини иссиқлик энергияси билан таъминлашга мажбур эканини айтган Қирғизистон ёзда Ўзбекистоннинг экинларни суғориши учун муҳим бўлган ва айни шу мақсадда барпо этилган Тоқтоғул ГЭСидаги сувни йиғиш ўрнига оқизиб, электр қуввати ишлаб чиқариш йўлини танлади.

бу ерга босинг Таҳлилчиларга кўра, "каттагина бозори"ни йўқотиши баробарида вужудга келган бу каби вазиятнинг оқибатлари Ўзбекистон учун жиддийгина бўлиши мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.