Аёлларнинг масжидга боришлари жоизми?

  • 6 Май 2013

Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳри Сулаймон тоғи этакларида бунёд этилган янги масжидда аёллар учун махсус бўлим очилган.

Қирғизистон Мусулмонлари Диний Идораси минтақа бўйлаб бошқа йирик масжидларда ҳам муслималар учун махсус жойлар очилишини маълум қилишган.

Уламолар шу тариқа аёлларни ноанъанавий диний оқимлар таъсиридан ҳимоялашга ҳам умид қилаётганликларини айтишган.

Марказий Осиёнинг энг кўп мусулмон аҳолисига эга Ўзбекистон масжидларида аёллар учун жой йўқ ва муслималарнинг масжидда намоз ўқишлари рағбатлантирилмайди.

Ўзбекистон муфтийсининг ўринбосари, Шайҳ Абдулазиз Мансур Би-би-сининг бу ҳақдаги саволига "аёлларнинг масжидга боришлари жоиз эмас" қабилида жавоб қайтарди.

Аммо мухолифат фаоли ва Islomshuro. com веб саҳифаси асосчиси Намоз Нормўмин бу каби қарашнинг қандай далилга асослангани ўзи учун қоронғу эканини айтади.