Қирғизистондаги ўзбек раҳбарларидан бири Қодиржон Ботировнинг айтишича, ўзларига нисбатан илгари сурилаётган янгидан-янги иддаолардан кўзланаётган мақсад, ўзларига тегишли бўлган мол-мулкни ноқонуний ўзлаштиришдир.

Қодиржон Ботиров ўзига қўйилаётган айбловларни рад этади.
Қирғизистондаги ўзбек раҳбарларидан бири Қодиржон Ботировнинг айтишича, ўзларига нисбатан илгари сурилаётган янгидан-янги иддаолардан кўзланаётган мақсад, ўзларига тегишли бўлган мол-мулкни ноқонуний ўзлаштиришдир.
Қодиржон Ботиров Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоевнинг янги айбловига ана шундай муносабат билдирган.
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев қирғизистонлик фазогир Солижон Шариповнинг 2010 йил июнидаги этник зўравонликларга алоқаси борлиги ҳақидаги даъволарнинг текширилишини айтган.
Ўш шаҳрига сафари чоғида гапирган жаноб Атамбоев Солижон Шарипов, ўз таъбирича, бўлгинчи кучларни қўллаб-қувватлаганини иддао қилган.
Аввалроқ Қирғизистон Бош прокурори Аида Салянова парламентдаги чиқишида Жалолободдаги ўзбек раҳбарларидан Қодиржон Ботировга тегишли мулкнинг бир қисми Россия фуқароси бўлган ўзбек фазогир номига расмийлаштирилганини айтган эди.
Қирғиз махкамаси таниқли ишбилармон Қодиржон Ботировни 2010 йил июнидаги зўравонликларни ташкиллаштиришда айбдор, деб топиб, сиртдан бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этган.
Ҳозирда Швецияда бошпана топган Қодиржон Ботиров қирғиз президентининг баёнотига шундай муносабат билдирди.
BBC © 2012 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.
Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.